Ўрта Осиёда ўзбекистонликлар энг узоқ умр кўришади

Lancet журналида чоп этилган «Global Burden of Disease» тадқиқотида одамлар ўтган асрнинг ўрталарига нисбатан умр давомийлиги 22 ёшга ошгани маълум қилинди, деб ёзади«Дарё».

Фото: «Kaktakto»

Тадқиқотчилар 1950 йилдан 2017 йилгача эркаклар умр кўриш давомийлиги 48 ёшдан 70,5 ёшгача, аёлларники эса 53 ёшдан 76 ёшга ошган, деган хулосага келган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон аҳолиси энг узоқ умр кўрувчи деб топилган бўлиб, у 73,8 ёшни ташкил этади.

Тожикистонда бу кўрсаткич 73,7 ёш, Қозоғистонда эса 72,4 ёш деб топилган. Қирғизистон ва Туркманистон аҳолисида эса умр давомийлиги бундан ҳам камроқ — 70,9 ва 70,4.

Дунё бўйича эса энг узоқ умр кўрувчи Гонконг (84,3), Япония (83,8) ва Италия (83,5) аҳолиси ҳисобланади. Германияда ўртача умр давомийлиги 80,6 ёшни, АҚШда 78,6 ёшни, Хитойда эса 76,2 ёшни ташкил этади.

Туркияда одамлар ўртача 75,7 йил яшайди, Россияда эса 71,5 йил.

Монголия аҳолиси энг қисқа умр кўрувчи деб топилган бўлиб, у ерда бу кўрсаткич 69,2 ёшни ташкил этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Покистонда сув тошқинлари оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон ҳудудида кучли ёмғирдан кейин содир бўлган сув тошқини оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. 6-июлда маҳаллий Фавқулодда ...

Тошкентда 9-синф мактаб ўқувчиси дераза ойнасидан ўзини ташлади

Тошкентдаги 17-сонли мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қиз мактабнинг иккинчи қават деразасидан ўзини ташлаган, деб ёзади “UZ24” сайти. Ҳодиса бугун, 29 апрель куни соат 12:30 ...

Тошкент аэропортида 21 ёшли аёлни дубайга фоҳишаликка юбораётган фуқаро қўлга олинди

Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрига фоҳишалик қилиш учун аёлни сотиб юбормоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ...