Тошкентда пиёдани уриб кетган Бош прокуратура ҳайдовчиси 7 йилга қамалиши мумкин

Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан Бош прокуратура бошқармаси ҳайдовчиси Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб «Дарё» нашри маълум қилди.

Аниқланишича, Ж.А. жорий йилнинг 24 январида соат 19:15 ларда хизмат юзасидан ўзига бириктирилган Lacetti 2 русумли автомашинани Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб йўлнинг биринчи ҳаракатланиш бўлагидан бошқариб кетаётиб, Шаҳрисабз—Тараққиёт кўчалари чорраҳаси пиёдалар ўтиш жойига яқинлашган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 111-бандидаги «Тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойларида ҳайдовчилар светофорнинг рухсат этувчи ишораси ёнган тақдирда ҳам пиёдага қатнов қисмини шу йўналишда кесиб ўтишни тугаллашига имкон беришлари керак» деб кўрсатилган талабларига риоя қилмаган ҳолда ҳаракатини давом эттириб, секинлашиш чораларини кўрмасдан, чорраҳанинг пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб келаётган 1960 йилда туғилган Н.Х.ни автомашинанинг олд ўнг томони билан уриб юборган.

Натижада Н.Х. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари билан, 1-сонли Республика клиник шифохонасига жойлаштирилган ва 29 январь куни шифохонада вафот этган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида тегишли экспертизалар ўтказилиб, Ж.А.га ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилинган.

«Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юбориш арафасида. Мазкур ҳолат юзасидан қонунийлик қатъий таъминланиши кафолатланади»,— дейилади хабарда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 52 ёшли шахсни боши ва қорин қисмига уриб-тепганлиги боис касалхонада вафот этди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида икки шахснинг ўзаро жанжали ўлим билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати  хабар берди. 2019 йил 12 август куни соат 01:00 ...

Косон ҳокими президентга шикоят қилмоқчи бўлган тадбиркор аёлни урди

Қашқадарё вилояти Косон туман ҳокими Бахтиёр Ражабов 11 сентябрь куни президент сайëр қабулхонасига шикоят қилиш учун борган тадбиркор Фазилат Нормуродовани кўпчилик олдида ...

Риштон туманида  сохта миб ходими қўлга олинди

Шу йилнинг 7 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи И.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 ноябрь куни унинг яшаш уйида “Аброр Тошматов” исмли ...