Бош прокуратура Гулнора Каримовага босим ўтказилаётганини рад этмоқда

Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримовага босим ўтказилаётгани йўқ, унинг шифокорлар қабулига эркин кириши таъминланган, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz”га.

Фото: instagram.com/i.kar7

Пайшанба куни Гулнора Каримованинг ўғли кичик Ислом Каримов Instagram-саҳифасида тергов органлари онасига «гипертоник инқирозга қадар ноинсоний босим» ўтказаётгани ҳамда унинг шифокорлар қабулига киришига рухсат берилмаётганини ёзди.

«Асосланмаган важлар тилга олинди, Гулнора Каримовага ҳар доим жумладан ўзи сўраган шифокорлар қабулига эркин кириш имкони берилган. Унга нисбатан босим ўтказилаётгани йўқ», — деди Бош прокуратура вакили «Газета.uz”га.

Гулнора Каримова 2015 йил августида беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Ўша вақтда унга нисбатан яна бир жиноят иши давом этаётганди. Иккита жиноят иши бўйича давлат ва фуқаролар манфаатларига етказилган умумий зарар миқдори 3,7 трлн сўмни ташкил этади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аросатда қолаётган тадбиркор

Ҳозирги кунда "Тадбиркор - элга мададкор", "Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади" деган ва бошқа сон-саноқсиз сўзлар бот-бот қулоғимизга чалиниб туради. ...

Турк адвокати нодира қодирова ўлими бўйича аниқ далиллар яширилаётганини маълум қилди

«Медя ҳабер» телеканалининг «6-кун» кўрсатувида Туркия Халқ демократик партиясининг Истанбулдаги депутати ва адвокат Зулейҳа Гулум меҳмон бўлиб, ўз фикрлари билан бўлишди, ...

11-синф ўқувчиси ўз мактабдошига пичоқ билан жароҳат етказди

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги 6-сонли ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ...