Миш-мишлар туфайли Эфиопиядаги учта масжид ёқиб юборилди

Эфиопиянинг мусулмон етакчилари Амхара штатидаги масжидларга юштирилган ҳужумларни қоралади, деб ёзмоқда “Азон.уз” сайти.

Addis Standard нашрининг хабар беришича, аввалига Эсете Мекани шаҳридаги иккита масжид, кейин эса Андебет Воредадаги битта масжидга ўт қўйилган.

Маҳаллий матбуот бу ҳодисаларга ижтимоий тармоқларда тарқалган ёлғон хабар сабаб бўлганини ёзди: гўёки мусулмонлар ўтказган бир тўйда Ҳазрат Марямнинг тасвирига ҳурматсизлик қилинган.

“Бу фожиали ҳодиса ва оғир жиноятдир. Айбдорлар қонун олдида жавоб беради”, – деди Эфиопия Ислом ишлари бўйича олий кенгаш президенти Муҳаммад Амин.

Айни пайтда Эсете Меканедаги масжидларни қайта тиклаш учун маблағ йиғилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф ...

Ўзбекистонда рамазон ойи 24 апрелда бошланади

2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда. Ўзбекистон ...

Погба: «ислом дини мени яхши инсон қилди»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба динга бўлган муносабати ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда “Трибуна.уз” сайти ёзади. 26 ёшли футболчи Ислом динига эътиқод қилади. ...