15-февралдан бошлаб Бишкек шаҳридаги мабтабларга қабул олиш учун электрон навбати тизими ишлай бошлади. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирининг матбуот котибаси Марина Гречаная “Азаттык” радиосига билдирди.

Энди қирғизистонликлар “www.mektep.edu.gov.kg” сайти орқали рўйҳатдан ўта олишади.
“Электрон навбати” – давлат мактабларига 1-синфга қабул олишни автоматлаштирилган тизими ҳисобланади.
Сўнги йилларда Қирғизистонда болаларни мактабга қабул олишдаги коррупциявий кўринишлар ривожланганини жамоатчилик айтиб келмоқда.
Қирғизистонда ҳозир 2262 мактаб бор. Расмий маълумотга қараганда, мамлакат 600 дан ошиқ янги мактабга мухтож.