Игнатий Нестеров допинг сабабли футболдан четлатилди

Осиё Футбол Конфедерацияси интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Уҳуд» клуби дарвозабони Игнатий Нестеровни тақиқланган моддани истеъмол қилганликда гумонлаб, футболдан четлатди. Бу ҳақда Goal SA хабарига таяниб Трибуна.уз ёзмоқда.

«Уҳуд» клуби Нестеровнинг ўрнига бошқа дарвозабонни рўйхатдан ўтказишни сўраб, Саудия Арабистони футбол федерациясига мурожаат қилган.

Шу пайтга қадар Нестеров «Уҳуд» таркибида 2 марта майдонга тушди ва ҳар иккала ўйинда жамоаси ғалаба қозонди. Сўнгги турдан ўрин олган «Ат-Таъвун» клубига қарши баҳсда эса қайдномага киритилмади.

Хабарга кўра, Нестеров Ўзбекистон терма жамоаси сафида январь ойида Осиё Кубогида иштирок этганида топширган допинг таҳлили ижобий натижа берган. Яқин орада у Малайзияга, ОФК қароргоҳига бориб, допинг таҳлиллари натижаси юзасидан тушунтириш бериши лозим.

Қайд қилиш жоизки, ОФК сайтида Нестеровнинг допинг таҳлили ижобий натижа бергани ва унинг футболдан четлатилгани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар йўқ.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон – сурия ўйинида қирғизистонлик ҳакамлар ишлайди

11 июнь куни Ўзбекистон миллий жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.  Бу баҳсни Рисбек Шекербеков бошчилигидаги қирғизистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб ...

5 миллион доллар товон пули тўланса эктор купер кетади

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиқарилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри ишончли манбалари хабар бермоқда. Маълумотларга ...

Улуғбек ҳақбердиев латвиялик рақибини нокаутга учратди

Оқшом доирасидаги қизиқарли жангларнинг бири ватандошимиз Улуғбек Ҳақбердиев иштирокида бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Оламспорти сайти. Профессионал бокснинг 72,6 кг, яъни ўрта ...