Амалда аҳоли қишлоқ хўжалик меҳнати билан банд, уларнинг турмуш тарзи эса қишлоққа хосдир

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги маълумотига кўра, 2009-2018 йиллар оралиғида урбанизация даражаси Ўзбекистонда 1,1 фоизга пасайиб, 50,6 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Фото:Кун.уз

«2012 йилдан ҳозирги кунга қадар шаҳарлар сони 119тадан ошмади ва уларда 10,1 млн. киши истиқомат қилади. Уларнинг 24,2 фоизи эса Тошкент шаҳрида яшайди», – дейилади вазирлик ахборотида.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тарқатган хабарда айтилишича, кўпгина кичик шаҳар ва шаҳар посёлкалари маъмурий усуллар орқали тузилган бўлиб, улар шаҳарсозлик талабига кўра жавоб бермайди.

«Амалда аҳоли қишлоқ хўжалик меҳнати билан банд, уларнинг турмуш тарзи эса қишлоққа хосдир», – дейди Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори ўринбосари​ Турсун Аҳмедов.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сиёсий ислоҳотларсиз  тараққиёт бўлмайди

Четдан қараганда мамлакатимизнинг барча соҳаларида қизғин ислоҳотлар  кетаётгандай туюлади. Тан олиш керак,  ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар самара бера бошлади. Бироқ  ...

Осиё кубоги-2019. ўйинлар қайси стадионларда бўлиб ўтади?

БАА мезбонлик қилувчи Осиё Кубоги бошланишига оз муддат қолди. Осиё Кубоги ўйинлари 4та шаҳарда жойлашган 8та стадионда бўлиб ўтади. Абу Дабида 3та, Дубай ва Ал Айнда 2тадан, ...

“мегабайтларимни ўғирлашса чидадим, аммо сигнал пастлигига чидаб бўлмайди”

  "Термиз шаҳри бўйлаб "Beeline" алоқаси яхши эмас. Бундан ташқари, Интернет умуман ишламайди. Онлайн белгиси ёниб турса ҳам бундан фойда йўқ. "1-ОЙ" номли тарифдаман. 8 ...