Швеция суди Гулнора Каримовадан айбловни олиб ташлади

Швеция суди бугун Telia Company телекоммуникация оператори собиқ раҳбари Ларс Нибергни компаниянинг Ўзбекистон бозорига киришдаги коррупция ҳолатига алоқаси йўқ деб топди. Бу ҳақда телеграмдаги Zed News канали ёзмоқда.

Ниберг ва Telia Company икки собиқ топ-менежерларига нисбатан айблов 2017 йилда қўйилган эди. Улар 2007-2010 йилларда Ўзбекистон бозорига кириш учун ушбу мамлакатдаги ҳамкорлардан пора олганликда гумонланишган эди. Ниберг ва унинг шериклари айбловни рад этишганди.

Стокголм суди Гулнора Каримова билан боғлиқ пул ўтказмалари ҳақида ҳам баёнот берган. Ислом Каримовнинг қизи пора олишда гумон қилинаётган шахслар гуруҳидан чиқарилган, чунки исбот топилмаган.

“Округ суди бу ишда барча жавобгарлардан айбловни олиб ташлади”, дейилади хабарда.

2018 йил сентябрь ойида Швеция суди Гулнора Каримованинг васиятномаларини барчага эълон қилганди. Юз миллионлаб доллар пуллар ҳисобрақам орқали оффшор компанияларга ўтган, ҳисобрақамлар эса Гаяна Авакян, Рустам Мадумаров ва Марина Клюевага очилган. Улар расман Takilant, Swisdorn ва Marvelgate фирмаларини бошқаради.

Швед прокурори Гуннар Стетлер судда Гулнора Каримованинг банк ячейкаларида сақланган васиятномаларнинг сохта нусхаларини кўрсатган. Юқоридагиларнинг номига ёзилган васиятнома нусхаларида Г.Каримова йирик миқдордаги пул маблағларининг вориси сифатида кўрсатилган.

Тўртинчи васиятномада эса Гулнора Каримова ўзининг бор мол-дунёсини 26 ёшли ўғли Ислом ва 20 ёшли қизи Имонга қолдирган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркиядаги ўзбек муҳожири: “энг арзон фоҳишалар – ўзбек қизлари”​

  "Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозирда Туркияда ишлаяпман. Озодлик орқали Ўзбекистондаги ота-оналарни огоҳлантирмоқчиман. Мен меҳмонхонада ишлайман. Ҳар куни ўзбек ...

Тиши қаттиқ оғриётган киши  стоматологнинг қотилига айланди 

Россиянинг Дербент шаҳрида стоматологни ўлдиришда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда РФнинг Доғистон бўйича Тергов қўмитаси хабар берди, деб ёзади Халқ сўзи. ...

Венесуэлада мухолифат раҳбари ўзини президент деб эълон қилди. трамп уни тан олди

Венесуэлада мухолиф парламент - Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда ...