Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги ғалабасига эришди

Профессионал рингда мағлубиятсиз одимлаётган боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бироз аввал АҚШнинг Канзас штатида фаолиятидаги 16-жангни якунлади. Бу ҳақда “olympic.uz” ёзмоқда.

Мазкур баҳсда ҳамюртимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Майкл Фокс рақиблик қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Баҳс ҳамюртимиз учун осон кечгани йўқ. Шундай бўлсада, Шоҳжаҳон якунда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Шу тариқа, 27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашевнинг профессионал боксда ўтказган жанглари сони 16 тага етди. У жангларнинг барчасини (14 тасини нокаут эвазига) ўз фойдасига ҳал этган. Фокс эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. У бунгача 19 маротаба рингга кўтарилиб (5 та нокаут), жангларнинг барчасида ғалаба қозонганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон мтж март ойидаги халқаро турнирда уругвай ва бошқа жамоалар билан ўйнайди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бўлажак ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, миллий терма жамоамиз учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш мақсадида бир қатор ...

Дхх раиси абдусалом азизов ўфа президенти бўлди

15 июль куни Тошкентдаги Radisson BLU меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди. Tribuna.uz нашрининг хабар беришича, ...

Улуғбек ҳақбердиев латвиялик рақибини нокаутга учратди

Оқшом доирасидаги қизиқарли жангларнинг бири ватандошимиз Улуғбек Ҳақбердиев иштирокида бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Оламспорти сайти. Профессионал бокснинг 72,6 кг, яъни ўрта ...