Шаҳарда итларга вовуллаш тақиқланди

Франция шимолидаги Фёкер шаҳри мери маҳаллий итларга баланд овозда вовуллашни тақиқлади. Бу ҳақда «Лига Новости»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда.

Иллюстратив фото

 

Бу тақиқ шаҳар кенгаши томонидан маъқулланган бўлиб, янги қоидани бузган итларнинг эгалари 68 евро миқдорида жарима тўлашларига тўғри келади.

Фёкер мери айрим кучуклар кун давомида вовуллаб, аҳолининг тинч ҳаётига халал бергани учун шундай тақиқ қўйиш зарурлигини таъкидлаган.

Ҳайвон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар бундан норозилигини билдирган. Мер эса итларга қарши ҳеч қандай адовати йўқлигини, уларнинг ҳар бир вовуллаши учун эгаларини жаримага тортмаслигини таъкидлаган. Фақатгина қўшнилар бундан шикоят қилсагина жарима белгиланишини айтган.

Ҳаммаси Фёкерда яшовчи аёлнинг уйидаги бир неча итларнинг доимий вовуллашидан норози бўлган аҳолининг шаҳар расмийларига чора кўришни сўраб петиция имзолаганидан бошланган. Мер шаҳар кенгашидаги ҳамкасблари билан бирга аёл билан бир неча марта гаплашиб олишга уринган, аммо бунинг иложи бўлмаган.

Ҳайвон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар худди шундай баҳона билан черков қўнғироқларининг чалинишига тақиқ ўрнатиш мумкинлигини, итларга жағ, жумладан, вовуллаш учун ато этилганини айтиб, шаҳар расмийларини судга бермоқчи.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«буюк келажак» эксперти ўзбекистонда икки фуқаролик жорий этишни таклиф қилди

"Буюк Келажак" эксперти Нур Парпиев Ўзбекистонда икки фуқароликни жорий этиш таклифи билан чиқди. Унинг бу ҳақдаги мақоласи ЎзА томонидан эълон қилинди. Қуйида мақола тўлиқ ...

Август ойида ўзбекистонда нархлар неча фоизга ошди?

Жорий йилнинг августида истеъмол бозоридаги ўртача нархлар даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 2,9 фоизни ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, ...

М. шакур: балогардон фақат ўқитувчими? катталарчи?

Биринчи қисм. БУЗУҚХОНА Деновда бир нечта “бузуқхоналар” бор. Улар доим бўлганлиги бир масала, аммо, бу жойлар масъул идораларнинг нақд тумшуғининг тагида фаолият юритгани – ...