Ўзбекистон АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилади

Ўзбекистон ўзининг валюта резервлари таркибида олтиннинг улушини қисқартиради ва АҚШнинг ғазначилик облигацияларини харид қилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Reutersʼга маълум қилди.

“Жорий йилдан бошлаб, Марказий банк ўз резервларини диверсификация қилишни бошлайди ва маълум миқдорда АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилади”, деди у.

Марказий банк раиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон резервларининг тахминан ярмини олтин ташкил қилади. “Биз босқичма-босқич резервимиздаги олтин улушини камайтириб борамиз ва унга АҚШ облигацияларини қўшамиз”, деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Асқарали жўраев бойсун туманига ҳоким бўлди

19 сентябрь куни Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Сурҳандарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизмати маълум қилди. Унда ...

Ўғли қийнаб ўлдирилганини иддао қилган она президент қабулига бораётганда ҳибсга олинди

Каромат Қодирова Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлимида 33 яшар ўғли қийнаб ўлдирилгани ва асосий айбдорлар жазодан қутулиб қолаётганидан шикоят қилган ...

Cotton campaign ўзбек пахтаси бойкотини бекор қилмади

Пахта саноатида мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича халқаро кампания - Cotton Campaign Ўзбекистон ҳукумати делегацияси билан музокаралар олиб боргач, ўзбек пахтасининг ...