Қачонгача дарахт тагига ҳожат чиқарамиз?

Ўзбекистонда жамоат ҳожатхоналарини қуриш ҳақида анчадан бери гапирилади. Ҳа, фақат гапирилади, амалий иш қилинмади ҳозирча.

Туризмни ривожлантиришда ҳожатхоналар жуда зарур ҳисобланади, бу ҳам бир маданият, қолаверса, ўзига хос бизнес. Хорижий ватандошимиз Ўзбекистонда жамоат ҳожатхоналари қуриш бўйича лойиҳа тайёрлаганди (кимлигини айтмай қўя қолайлик). Бизникилар нима қилишди? Йўқ, раҳмат, сизнинг бу ишингизга муҳтожлигимиз йўқ, бу ҳақда ўзимиз ўйлаб қўйганмиз, деб унинг лойиҳасини ўзлаштиришди, ўзини эса мамлакатга киритишмади.

Кўп кузатганмиз, кўча-кўйда, бир четларда дарахт ёки девор тагига ҳожатини чиқараётганлар учраб туради (масалан, суратдагидек). Бу нарсани айтишдан уялмаслик керак. Экологияга зарар, соғлиққа зарар бу. Тирик жон бўлгандан кейин ҳожат чиқаришга эҳтиёж сезади-да.

Мана шу пайтда жамоат ҳожатхоналарига зарурат сезилади. Қани энди кўчада шундай жой бўлса, ҳожатингни чиқарсанг, хизмат ҳақини оринмай тўласанг. Афсуски, йўқ! Нега деган саволга мутасаддилар ҳам жавоб беришни истамайди.

Аслида бу ишни Туризм қўмитаси қилиши керак эди. Хорижий сайёҳлар Тошкент (Самарқанд, Бухоро, Хива ва ҳоказо) шаҳрини айланиб юрганда, қистаб қолса, меҳмонхонага чопадими? Ёки бирорта ошхона, клиника, шунга ўхшаш муассасагами? У ердагилар ҳам “бизнинг ҳожатхонада бемалол ҳожат чиқараверинг”, деб кутиб туришмагандир.

Ўзбекистоннинг ўзида узоқ сафарга отлансангиз, йўлда ҳожатхона тополмайсиз. Лекин сиз ҳожат чиқармоқчисиз, шу пайтда кенг далалар ёки тоғу тошлар жонингизга ора киради. Қани энди мана шу йўлларда ҳожатхоналар қурилса, нимаси ёмон? Қўшимча бизнес-ку. Нега рухсат беришмаяпти шунга?

Саволлар кўп, жавобларга келганда ҳамма мум тишлайди…

 

Манба:Zed News

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда 52 ёшли шахсни боши ва қорин қисмига уриб-тепганлиги боис касалхонада вафот этди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида икки шахснинг ўзаро жанжали ўлим билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати  хабар берди. 2019 йил 12 август куни соат 01:00 ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? эрк ёви (ii)

(Давоми.) О, мен бундан қанчалар лаззат туйдим!  Босқинчига қарши бир–бирига қўл чўзмаган, миллий ғурурдан масуво хонларни лаънатладим!                                       ...

Самарқандда 12 яшар қиз ўлдирилди, қотилликда эрини рашк қилган аёл гумонланмоқда

Самарқанд вилоят, Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил маҳалласида яшайдиган аёл қўшнисининг 12 яшар қизини ваҳшийларча ўлдирганликда гумонланмоқда. (more…)