Эронда ҳакам сабабли футбол учрашуви кўрсатилмади

Эронда Германия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Бавария”-“Аугсбург” учрашуви давлат телеканали орқали намойиш қилиниши режалаштирилганди. Бироқ немис журналисти Натали Амирининг маълум қилишича, учрашув намойиши бекор қилинган. Бунга эса учрашувни аёл ҳакам – 39 ёшли Бибиана Штайнхаус бошқаргани сабаб бўлган. Аёл ҳакамнинг майдонда шортикда ҳаракатланиши Эрон федерал канали орқали намойиш қилиш учун номақбул деб топилган. 

Штайнхаус 2017 йил сентябрда “Герта” ва “Вердер” ўртасидаги учрашувда ҳакамлик қилиб, Бундеслига тарихидаги илк аёл ҳакамга айланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон жч-2022 саралаш ўйинида фаластинга ютқазди

Қуддус яқинидаги Ар-Ром шаҳрида ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Фаластин ҳамда Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Осиё саралаш циклининг «D» гуруҳидан ўрин ...

Осиё кубоги-2019. мардонавор курашган қирғизистон кичик ҳисобда мағлубиятга учради

Осиё кубоги 2-тур доирасидаги Қирғизистон - Жанубий Корея учрашуви тақдирини биргина гол ҳал этди. Ажойиб ўйин гувоҳига айланяпмиз. Қирғизистон терма жамоаси гарчи 5 ҳимоячи ...

5 миллион доллар товон пули тўланса эктор купер кетади

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиқарилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри ишончли манбалари хабар бермоқда. Маълумотларга ...