Андижонда «сабзи-арчди» маросимидаги жанжал жанозага уланиб кетди

2019 йил 7 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбли деб топилган А.С.га (эркак киши) оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди, деб ёзмоқда “7news.uz” сайти.

Иллюстратив фото

 

А.С. (эркак киши) 2018 йил 11 сентябрь куни соат 23:00ларда Қўрғонтепа тумани, Наврўз М.Ф.Й., Ҳақиқат кўчасида яшовчи фуқаро И.М.ни (эркак киши) уйига бориб, уни уйида бўлаётган тўй арафасидаги “сабзи-арчди” маросимида қатнашаётганида, у ерга И.М.ни (эркак киши) қўшниси С.Д. (эркак киши) кириб, спиртли ичимлиги ичиб, маст бўлгани ҳолда маросимдаги фуқароларни тинчлигини бузаётганини кўриб, уни кўчага олиб чиқиб, маст бўлиб қолганини тушунтириб, уйига кетишини айтганида, С.Д. (эркак киши) уни ҳақорат қилиб юборгани ва унга ҳақорат қилмаслигини айтиб, шу тўғрисида у билан жанжаллашиб кетиб, жанжал вақтида С.Д.ни (эркак киши) қорин қисмига мушт билан уриб, унга қасддан оғир тан жароҳати етказган.

Натижада Д.Собировни аҳволи оғирлашиб, 2018 йил 13 сентябрь куни Қўрғонтепа туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг 2018 йил 27 сентябрь кунидаги №543-сонли хулосасига кўра, фуқаро С.Д.да (эркак киши) қорин бўшлиғи аъзоларини ёпиқ шикасти, 12 бармоқ ичак орқа деворини жароҳатидан сўнги ёрилиши, катта чарва ва ингичка ичак тўқималари, йўғон ичак деворларига қон қуйилиши, тарқалган геморракинг, ахлати, фибринли перитонит, танасидаги шилинмалар аниқлангани, аниқланган тан жароҳатлар ҳаёт учун хавфлилик мезони бўйича “оғир” тан жароҳати белгиларига эга бўлиб, унинг ўлимига сабабчи бўлганлиги аниқланган.

Суд, судланувчи А.С.га (эркак киши) жазо тури ва миқдорини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8-моддасида кўрсатиб ўтилган, “Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак”лиги тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчини айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, унинг оилавий шароитини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, муқаддам судланмаганлигини, содир этилган қилмишни ижтимоий хавфлилик даражасини, жабрланувчини даъвоси борлигини инобатга олиб, унга нисбатан унинг ҳаракатлари талқин этилаётган моддаси санкцияси доирасида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. А.С.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд, судланувчи А.С.дан (эркак киши) жабрланувчи С.Н.га (аёл киши) 2.000.000 сўм моддий зарар ҳамда 10.000.000 сўм маънавий зарарлар ундирилиши белгиланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марказий банк 100 минг сўмлик банкнотнинг муомалага чиқарилишини тасдиқлади

Кеча, 10 январь куни қатор хорижий интернет нашрларда Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 100 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақидаги хабарлар чоп ...

Диний идора мактабда рўмол ўрашни ихтиёрий тартибда белгилашни таклиф қилди

Мусулмонлар идораси умумий ўрта таълим мактабларида рўмол ўрашни ихтиёрий тартибда жорий этишни таклиф қилмоқда. (more…)

Рақобатчилар жангги жадаллашмоқда

Сорос Американинг машҳур Quantum Group of Funds халқаро инвестиция захиралари тармоғи ва Soros Fund Managemment LLC хусусий инвестициявий компаниялар эгаси Жорж Сорос Давосда ...