Ўзбек жангарилари гуруҳи Афғонистонда армия базасини эгаллади

«Катибатул Имом ал-Бухорий» (КИБ) гуруҳига кирувчи ўзбек жангарилари толиблар билан биргаликда Афғонистон армиясининг Боғдис вилоятидаги базасини эгаллади. Бу ҳақда Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази маълум қилди, деб ёзмоқда “Дарё” нашри.

Ўзбекистонда туғилган Акмал Жўрабоев (тахаллуси «Ҳожи Юсуф») Сурия мухолифатига мансуб террорчи гуруҳлардан бири — КИБга асос солди ва бошқарди. Ундаги жангариларнинг аксари Марказий Осиё давлатлари (асосан Ўзбекистон) ва Россия паспортига эга.

Гуруҳнинг ўзагини 2011 йилда Афғонистондаги лагерларини тарк этган «Туркистон ислом ҳаракати» аъзолари ташкил этади. 2018 йилга келиб жангарилар маълум сабабларга кўра Суриядан Афғонистонга қайтишни бошлади ва бу ерда мавқелари мустаҳкамлашга уринмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«боғи мозор» зиёратгоҳи

(“Саййид Мир Халилиллоҳ ота” зиёратгоҳи) Бахмал туманининг Мўғол қишлоғига яқин жойда шундай зиёратгоҳ бўлиб, мазкур манзил ҳақида “Ганжи Алишер” номи билан Ҳофиз Таниш ...

Трамп ақшдаги чекловлар «босқичма-босқич» олиб ташланишини маълум қилди

Қарор штатлар губернаторлари томонидан қабул қилинади. Бироқ, чекловлар олиб ташланишидан олдин, улар янги касалланишлар сонининг камайишига эришиши керак Фото: Reuters / ...

Туркия мск эрдўғонни президент сайловининг ғолиби дея эълон қилди

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон муддатдан аввал бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Туркия Олий Сайлов комиссияси (МСК) раҳбари ...