Тошкентда милиция шафқатсиз калтакланди

Тошкентда кафеда ИИББ ходимини шафқатсиз калтаклаган тўрт нафар фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Uznews нашри.

Ҳуқуқни сақлаш органларидан олинган хабарга кўра, 15 феврал куни соат 20:30 атрофида “Каримбек” ошхонасида 32, 32, 33 ва 39 ёшли 4 нафар фуқаролар маст ҳолатда ИИБ ходимини шафқатсизларча калтаклашган.

Бунинг оқибатида 37 ёшли ИИБ ходими бош мия оғир лат ейиши, чакка томон гематомаси, бош чаноғининг орқа суяги синиши диагнози билан Республика Тезкор тиббиёт марказига ётқизилган.

Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104 моддаси 2 бўлими 2 қисми асосида (оғир жароҳат етказиш, безорилик) банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. ЖКнинг ушбу моддасига кўра, айбланувчиларга 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Сўнги пайтларда Ўзбекистонда милиция ва аҳоли ўртасида муштлашувлар ҳақидаги хабарлар тез-тез такрорланаётгани афсусланарли ҳолатдир. Бунга ҳукуматнинг нотўғри сиёсати сабаб бўлмоқда. Милицияни халқга ёмон кўрсатиб, халқнинг зиддига ишлайдиган қарорлар чиқариб, ва бошқарув органларига билимсиз кадрларни олиб келаётганини кўпчилик экпертлар таъкидлаб келишмоқда. Умид қиламизки тергов жараёнида ушбу ҳолатлар синчиков текширилиб айбдорлар қонун олдида жавоб беради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Владимирдаги ҳалокатда ўлганлар жасади ўзбекистонга етказилди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган автоҳалокатда ўлган ва жароҳат олганларни 8 октябрь куни ватанига етказди. O‘zbekiston24​ телеканали ...

Тошкентда 25 минг долларга уйини сотган ва уни сотиб олган фуқаролар ушлангани ҳақидаги маълумот нотўғри

Тошкентда 2 хонали уйни 25 минг долларга сотаётган вақтда фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.ларнинг ушлангани тўғрисида ОАВда эълон қилган хабарлар юзасидан Бош прокуратура ахборот ...

Навоийда мирзиёев билан учрашмоқчи бўлган оналарнинг қўлларини қайириб олиб кетишди

Инобат Арзиеванинг ўғли 8 йилга қамалган 2 март куни Президент Мирзиёев билан кўришиб, дардини айтиш учун Хатирчига кетаётган Навоийдаги 3 нафар она йўл патрул постида ...