Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича рейтингда кескин пастлади

Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.  Унда 2019 йил январь ойи якунлари бўйича дунёдаги мобил ва симли интернет тезлиги ҳақида маълумотлар бор.

Сервис рейтингга ўнлаб янги давлатларни қўшди, шунинг учун кўплаб мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистоннинг позициялари пасайиб кетди.

Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон 137 давлат ичида 129-ўринни эгаллади (8,80 Мбит/с). Симли интернет тезлиги бўйича мамлакат 177 поғонадан 131-ўринни эгаллади (11,31 Мбит/с).

Шу тариқа, Ўзбекистон рейтингда мобил интернет бўйича 18 поғонага, симли интернетда эса 23 ўринга пастлаган.

Исландия мобил интернет тезлиги бўйича (73,93 Мбит/с), Сингапур симли интернет тезлиги бўйича (197,94 Мбит/с) биринчи ўринни эгаллади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зойир мирзаев қашқадарё вилояти ҳокими бўлди

Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоятида ҳукумат раҳбарлари иштирокида ўтказилган вилоят фаоллари йиғилишида ...

Сурхондарёда 119 ёшли ихвол гапаровага биометрик паспорт берилди

Қумқўрғон тумани ”Жозиба” маҳалласида яшовчи 119 ёшли Ихвол Гапаровага янги биометрик паспорт берилди.  Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри ёзмоқда. Фото: «Халқ сўзи» 1900 йилда ...

«янги инқироз яқин». жаҳон молиявий инқирозига тайёрмисиз?

2008 йил 15 сентябрь куни Американинг Lehman Brothers фаолиятини тугатиб, банкрот бўлганини эълон қилди. Бу АҚШ молия оламидаги энг катта коллапс эди ва унинг оқибатлари 2008 ...