Google ва Facebook учун янги солиқ жорий этилади

Янги Зеландия ҳукумати Google ва Facebook каби IT гигантларига нисбатан солиқ ҳажмини оширишни режалаштирмоқда, деб хабар берган INTERFAX.RU Associated Press агентлиги манбасига таяниб.

Фото:jrnlst.ru

Бош вазир Джасинда Арденнинг айтишича амалдаги солиқ тизими адолатсиз бўлиб, IT компаниялар Янги Зеландияда катта миқдорда фойда кўришига қарамай, бюджетга жуда кам миқдорда солиқ тўламоқда.

 

Шу муносабат билан ҳукумат халқаро IT компанияларга Янги Зеландияда топаётган жами фойданинг 2-3 фоиз миқдорида солиқ жорий этишни таклиф этиб, бошқа мамлакатлар ҳам бу соҳадаги солиқ қонунчилигига ўзгартириш киритиш тўғрисида ишлаётганини кўрсатиб ўтган.

 

APнинг ёзишича, янги солиқ кейинги йилдан жорий этилиши мумкин.​​

Манба:ЎзА

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

‘саудияда машина минаётганимга ишонолмаяпман’

'Саудияда машина минаётганимга ишонолмаяпман' Саудия Арабистонида аёлларнинг автомашина рулига ўтиришига қўйилган тақиқ бекор қилинар экан, Мадинада яшовчи доя Роа Алтавели ...

Наманганда етти йил аввал университет домласини калтаклаган собиқ ҳокимнинг ўғли жавобгарликка тортилиши мумкин

Наманган давлат муҳандислик-технология институти собиқ доценти¸ фалсафа фанлари номзоди Сирожиддин Ашуровни бундан 7 йил олдин калтаклаган талабалар жавобгарликка тортилиши ...

Бошқирдистонда 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда SterlitamakTime.Ru хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Хабарда айтилишича, фуқаро ...