Ўзбекистон ҳаво йўллари яқин вақт ичида йирик миқдордаги қарзини тўлаши керак

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиапарк ва инфратузилмани янгилаш учун улкан қарзлар олган ва улани яқинда тўлаши керак бўлади деб хабар қилмоқда Жаҳон Банкининг Халқаро Молия корпорацияси (IFC).

Фото:aviav.ru

Миллий авиакомпания яқин вақт ичида улкан қарздорлик кризисига дуч келади ва ушбу муаммо “тезлик билан ҳал қилиниши керак”,- дейилган душанба куни эълон қилган IFC ҳисоботида.

IFC мутахассислари фикрига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” сармоялардан тўғри фойдаланган ҳолда ўсиб бораётган ва рақобатли бозорда мустаҳкам ўрнашиб олиши мумкин эди. Шу ўринда молия ташкилоти давлатга тегишли бўлган лекин муваффақиятли фаолият юритаётган Emirates Airlines ва Singapore Airlines компанияларини мисол қилиб кўрсатди.

Ҳисоботда айтилишига кўра, Ўзбекистонда авиакомпания, аэропортлар ва диспетчерлик хизматларни бир-биридан ажратиш ҳамда соҳа бошқарувчисини мустақил белгилаш – энг муҳим ислоҳотга айланиши керак.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”  2018 йилнинг молиявий натижаларини эълон қилгани йўқ. “Айни дамда соҳада муҳим таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда” деди компания вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво йўллари 2021 йилга келиб фойдаланилаётган Boeing 787-8 Dreamliner самолётларининг сонини 3тадан 6тагача оширишни режалаштираётганини хабар қилган эди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳаво йўллари авиапаркида 30та ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган самолётлар мавжуд. Парвозлар Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиё ва МДҲнинг 40та шаҳарларига амалга оширилади.

2021 йилга келиб авиакомпания йўловчилар оқимини 3,3 миллионга оширишни режалаштирган. 2018 йилда йўловчилар сони 3 миллион киши бўлгани хабар қилинган эди.

Манба:Соф.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон ва грузия ўртасида тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб, Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновларини тақдим этади. Бу ҳақда ...

«қўйлиқ» бозори қачон тартибли бўлади?

Пойтахтимизнинг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ҳамда «Қўйлиқ-1» массиви бекати ўртасидаги бир-бирига ўтиш йўлакларида маҳсулотлар ёйиб ташланган. Бу ерда сотувчи ва хари­дорлар учун ...

Ўзбек нашрларининг адади кескин турда камайиб кетди

Ўзбекистонда ҳукумат томонидан кун кечираётган марказий нашрлар адади кескин камайиб кетган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистонда ҳукумат томонидан чоп этилаётган газета ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400