Тимур Ишметов:Ўзбекистон ташқи шокларга кўникиши керак

Ўзбекистон ўз иқтисодиётини очар экан, ташқи шокларга кўникиши керак, чунки ҳамкор мамлакатлардаги вазият ҳар доим ҳам ижобий бўлавермаслиги мумкин, деди Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов «Газета.uz” нашрига берган интервьюсида.

Тимур Ишметов

Аввалроқ МБ ўз ҳисоботида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий ҳолати учун Россия ва бошқа асосий ҳамкор давлатлардаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашишини асосий хавфлардан бири сифатида келтириб ўтган эди. 12 февраль куни АҚШ қонунчилар гуруҳи Россияга нисбатан янги санкциялар пакетини жорий этиш таклиф қилинган қонун лойиҳасини тақдим этди.

«Биз ўз иқтисодиётини янада кенгроқ очаётган мамлакат сифатида ташқи шокларга кўникишимиз керак, чунки ҳамкор мамлакатларда ҳар доим ҳам барчаси яхши бўлавермайди. Ҳар доим барчаси бизга боғлиқ бўлавермайди. Биз экспортга йўналтирилган мамлакатмиз. Экспорт — иқтисодиётимизнинг ўсишини таъминловчи асосий таркибий қисмлардан бири, шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам савдо шерикларимиздаги иқтисодий вазият, албатта таъсир кўрсатади. Экспорт ҳажмини ошириш учун харидор мамлакатларда иқтисодий вазият яхши бўлиши керак. Бундан қочиб бўлмайди», — деди Тимур Ишметов.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Россия анчадан буён санкциялар босими остида бўлса ҳам Ўзбекистон иқтисодий ўсишда давом этганини таъкидлаб ўтди. «Гап фақат Россияда эмас, бошқа мамлакатлар ҳам бор», — деди у.

Ўзбекистоннинг асосий савдо шерикларига нисбатан жорий этилган санкцияларнинг салбий таъсирини камайтириш учун тегишли макроиқтисодий сиёсат олиб бориш ва ислоҳотларга урғу қаратиш лозим, деб ҳисоблайди Марказий банк мутасаддиси.

«Шунинг учун ҳам мамлакат иқтисодиёти, экспорт бозорларини диверсификация қилиш, инвестициялар жалб қилиш, эҳтимолий салбий шоклар таъсирини камайтириш учун ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг [мамлакат иқтисодиётига] таъсири ҳар қандай савдо шеригимиздаги иқтисодий вазиятдан кенгроқ, [унинг ўзгариши] ҳам ижобий, ҳам салбий томонга. Ушбу санкцияларни дастаклаб олмаслик керак, яхшиси ҳамма ўз иши билан машғул бўлсин», — деди Тимур Ишметов.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон президенти тошкентга келди

Фото: Президент матбуот хизмати Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ўзбекистон ...

“тушунишингизни сўраймиз…” “ўзбектелеком” “youtube” ва “facebook” масаласига изоҳ берди

“Ўзбектелеком” компанияси Ўзбекистонда “YouTube” ва “Facebook” сервислари очилмаётганидан яхши хабардор ҳамда бу муаммони ҳал қилиш йўлида ишламоқда. Бу ҳақда компаниянинг ...

Уйчи тумани ҳокими муҳаммадаюбхўжа апақов мактаб ходимларини пахтага боришга мажбурламоқчи бўлган

Уйчи тумани ҳокими туман халқ таълими бўлими мудиридан мактаблардан бир нафардан мавсумий ишчиларни Тошкент вилоятига пахта теримига юборишни талаб қилган. Бу ҳақда «Turon24” ...