СССР паспорти билан Тошкентда 31 киши яшаб юргани аниқланди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Р.Жўраев Миробод туманида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабарига таяниб “Хабар.уз” ёзмоқда.  

Маълум қилинишича, ўтган йилнинг ноябрь ойидан шу кунга қадар уйма-уй юриб, 2036 кишининг умуман биометрик паспорти йўқлиги аниқланган, улардан 31 нафари эса СССР паспорти билан юрган. 1760 фуқарога, шу жумладан, 14 нафар СССР паспорти билан юрган шахсларга янги паспорт қилиб берилган.

Шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бирор бир сабаб билан паспорт олмаган шахсларни туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилишга чақирган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Камбожа: қудуқдаги 2 минг сўм пулни деб 7 одам бўғилиб ўлди

    Камбожанинг етти нафар фуқароси қудуқдан уч минг риел пулни олиб чиқишга ҳаракат қилиб, кислород етишмаслигидан ҳалок бўлди. (Бу эса, тахминан 2 минг сўмга тенг ...

Ўзбекистон парламенти қорақалпоғистон суверенитетини сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди

Йигирмага яқин одам ҳалок бўлган оммавий тартибсизликлардан сўнг Ўзбекистон парламенти Конституциянинг янги лойиҳасида Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини ўзгаришсиз ...

Қувада сув йўқ, жўмрак йўқ, қарздорлик ҳисобланмоқда

Қува туман “Пахтакор” МФЙ, “Ўзбек” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишди, деб ёзади ...