Олий суд раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов бугун, 21 февраль ўз хизмат хонасида қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ўз манбаларига таяниб маълум қилмоқда.

Фото: «tsul.uz»
Баҳодир Деҳқонов Олий Мажлиснинг Сенати томонидан 2017 йил 27 май куни беш йил муддатга Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди.
У ўз вазифасига 2017 йилнинг 1 июнида киришган.
Бундан аввал, Баҳодир Деҳқонов Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.