Ўзбекистонда 100, 200, 500 сўмлик банкноталар муомаладан чиқарилади…

25 февралдан республикамизда 100 минг сўмлик янги купюра муомалага киритилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур воқеа арафасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари томонидан ОАВ ходимлари учун ташкил этилган семинарда бу нима учун кераклиги ва бундан кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берилди, деб ёзади ЎзА нашри.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул муомаласи департаменти директори Фазлиддин Бозоровнинг маълум қилишича, 100 минг сўмлик купюраларнинг муомалага чиқарилиши аҳолининг автомобиль, мебель, маиший техника сингари юқори қийматдаги маҳсулотларни харид қилиши билан боғлиқ ноқулайликларга барҳам беради. Янги купюранинг биринчи вазифаси нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишда қулайлик яратишдан иборат.

Бундан ташқари, банк кассирлари, ходимларининг майда пулларни ҳисоблашдаги қийинчиликлари камаяди, ойлик маошлар, пенсия ва нафақаларни тарқатиш соддалашади. Нақд пулларни чиқариш (босиб чиқариш) ҳамда уларни ташиш ва сақлаш учун сафланадиган харажатлар сезиларли даражада камаяди. Аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш самарадорлиги ҳам ошади.

2001 йилда 1000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилган эди, беш минг сўмлик банкнотлар эса, 2013 йилга келибгина муомалага чиқди. Йил сайин нархлар ошмоқда, шу боис пул муомаласи жараёнини енгиллаштириш, банкнотлар сонини қисқартириш зарурати пайдо бўлмоқда.

Сўнгги йилларда миллий валюта ўзининг жамғарма сифатидаги функциясини йўқотди, шунинг учун 100 000 сўм бу функцияни қайта тиклашга ёрдам беради, чунки бундай купюраларни сақлаш бирмунча қулай ҳисобланади.

Йирик купюраларнинг инфляцияни оширишга хизмат қилади, деган хавотирлар ўзини оқламайди, чунки муомаладаги умумий пул массаси ўзгармайди. Пул массасининг тузилиши ўзгаради холос. 100, 200 ва 500 сўмлик майда пуллар аста-секин муомаладан чиқарилади ва танга билан алмаштирилади.

Икки гуруҳдаги, яъни монетар ва номонетар омиллар инфляция жараёнига таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда иқтисодиётни либераллаштириш, молия, бюджет-солиқ соҳаларидаги ислоҳотлар олиб борилиши муносабати билан инфляция жараёнлари юз бериши табиий ҳол. Бироқ буларнинг бари номонетар омиллар саналади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия-ўзбекистон: доллар яна ошадими?

  Фото муаллифлик ҳуқуқиCOURTESY Ўзининг қиёмига етган 2013 йил билан қиёсланганда, ўтган йили ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россиядан ортга юборган пул миқдори ...

Терговчилар зоминлик гумонланувчини уриб¸ оëғини синдирди

Зоминлик Акмал Ҳасанбоев милиция ходимлари ўзини қийноққа солганини иддао қилаяпти. Жиззах вилояти Зомин туманининг Ём қишлоғида яшайдиган Акмал Ҳасанбоев, милиция ходимлари ...

Улуғбек сайидов «ўзтрансгаз» аж бошқарув раиси бўлди

Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар рўй берди. «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400