Наманганда мактаб директори 300 минг сўм пора билан қўлга тушди

Наманган шаҳрида яшовчи аёлнинг мактабга ёшидаги икки фарзанди бошқа-бошқа таълим муассасаларига қатнаркан — бири 31-мактабга, иккинчиси 70-мактабга. Ҳақиқатан ҳам ноқулай; фарзандлар бир мактабда ўқиса, бирга қайтади ҳам, масалан.

Шу мақсадда аёл фарзандларини 42-мактабга кўчиришга қарор қилибди (нега 31 ё 70-мактабга эмас, биз ҳам билмадик; 42-мактаб уйга яқинроқдир-да). «Фарзандларингизни бизнинг мактабга кўчиришингиз мумкин», дебди 42-мактаб директори. Фақат тўлови бор экан — 300 минг сўм.

Аёл пулни бераман дегандек қилибди-ю, лекин мактаб директори устидан ИИБга ариза ёзиб берибди. Шу ариза асосида вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 42-мактаб директори бўлиб ишловчи М.М. 300 минг сўмни пора тариқасида олган вақтида ўз хизмат хонасида қўлга тушибди.

Наманган вилоят ИИБдан «Дарё»га маълум қилишларча, ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг  210-моддаси 1-қисми (ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда пора олиш; энг оғир жазоси — беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ушланг, прокуратурага берворамиз»: зўравон «замҳоким»лар пойтахтда ҳам бор. олмазор туманида kun.uz ходимлари тажовузга учради

14 август куни Kun.uz ходимлари «Хива строй» МЧЖ раҳбарининг таҳририятга йўллаган мурожаати юзасидан изоҳ олиш мақсадида Олмазор туман ҳокимлигида бўлди. Мурожаатда ташкилот ...

Жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган қизлар сўроқ қилинмоқда

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида таълим олувчи қизларнинг жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган беш нафари ҳуқуқни ...

Наманганда мактаб директори 300 минг сўм пора билан қўлга тушди

Наманган шаҳрида яшовчи аёлнинг мактабга ёшидаги икки фарзанди бошқа-бошқа таълим муассасаларига қатнаркан — бири 31-мактабга, иккинчиси 70-мактабга. Ҳақиқатан ҳам ноқулай; ...