Бош прокуратура Тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари қонунга зид қарорлар қабул қилганини аниқлади

Бош прокуратура Тошкент шаҳрида янги маҳалла марказларини қуришда аҳоли розилигини олмасдан биноларни бузиш ва қурилиш қилиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри хабар бермоқда.

Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддиновга кўра, Тошкент шаҳри ҳокими ва туман ҳокимлари қонунга зид равишда юзлаб қарорлар қабул қилган. Ушбу масалада Тошкент шаҳар прокуратурасига фуқаролардан бир қанча мурожаатлар келиб тушган. Прокуратура фуқароларнинг 29 та мурожаатини кўриб чиқиб, ҳокимларнинг 15 та қарорига протест бериб, уларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга ариза берган.

Маълум бўлишича, қонунчиликда Тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари доимий фойдаланиш учун ер участкаси ажратиш ваколатига эга эмас. Бироқ, Тошкент шаҳар ҳокими жами 11 қарорида мазкур қонун талабига зид равишда туман раҳбарларига «Замонавий маҳалла» лойиҳалари учун ер ажратиш юзасидан топшириқ берган. Бу хато эса бошқа юзлаб хатоларга йўл очган.

Бунинг натижасида туман ҳокимлари томонидан 392 та қонунга зид қарор қабул қилинган. Юнусобод туманида 56 та, Учтепа туманида 52 та, Олмазор туманида 45 та, Мирзо Улуғбек туманида 44 та ноқонуний қарор қабул қилинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғийбатчи, ишёқмаслар маконидаги маразлар эканмиз!

Stress. (Дардлари оламга сиғмас устознинг ҳеч кимга айтолмайдиган аламли кечинмалари) Иложи бўлса, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Мамаджанов Аваз ...

Илҳом алиев ўзбекистонлик маҳкумни афв этди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 16 март куни бир қатор маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармойишни имзолаган, деб ёзади телеграмдаги Zed News канали. Фото:regnum.ru Уларнинг ...

Токи амалдорлар халқдан уялмас экан, халқ билан ҳисоблашмас экан, бизга бошқа душман шарт эмас

..Бир вилоятнинг травмотология шифохонасида биттагина лифт бор, холос. Ундан фақат оғир аҳволдаги беморларгина олиб чиқилади. Ҳатто оёғини синдириб олганлар ҳам бешинчи ...