Тошкентда яна бир участка нозири аёвсиз калтакланди

Шу кунларда Тошкент шаҳрида ҳеч қандай асоссиз уйма-уй юриб хонадонларни текшириш,  у ерда кимлар яшаётганини рўйхатга олиш баҳонасида «текшир-текшир» авж олди, деб ёзади “7news.uz” нашри.

Дам олиш кунлари бўлишига қарамай участка нозирлари ҳам Туман ИИО ФМБ ходимлари ўзларига тегишли ҳудуд бўлишига қарамай уйма-уй юриб асоссиз текширишмоқда.

2019 йилнинг 20 февраль куни Чилонзор тумани 20-даҳасида ўз ҳудудида хизмат вазифасини олиб бораётган катта лейтинант И.М. шу ердаги уйнинг хонадонларидан бирига бориб кимлар тургани билан қизиққан бир пайтида хонадонда истиқомат қиладиган бир неча нафар йигитлар томонидан калтакланган.

7-қаватдаги хонадонда истиқомат қилувчи йигитлар участка нозирининг бир ўзи келгани учун, қўшимча куч чақиришга улгурмаганидан фойдаланиб уни уришган ва унга тан жароҳати етказишган. Натижада участка нозири шифохонага олиб кетилган.

«7news.uz» нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Тошкентдаги бозорлардан бирида савдо ишлари билан шуғулланиши айтилган йигитларнинг барчаси Қашқадарё вилоятидан бўлгани айтилмоқда.

Улар, ўша куннинг ўзидаёқ қўлга олинишган ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Риштонда уйлар бузилмоқда одамларга берилган пул эса пойдеворига ҳам етмаяпти

Фарғона вилояти Риштон тумани марказидаги Фарғона кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли яшаб турган уйлари бузилишга тушгани, аммо ҳокимлик уларга керакли компенсация ...

Каттақўрғонда ечинтирилган аёл жиноят устида қўлга олинган

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида гумонланувчи аёлни қип-яланғоч ечинишга мажбур қилган ва буни видеога туширган ички ишлар органи ходими билан ...

Боласини 30 минг рублга сотган ўзбекистонликларга жиноий иш очилди

10 октябрь куни Воронеж вилоятининг Коминтерн туманида ўз чақалоғини 30 минг рублга сотишга уринган ўзбекистонлик 29 яшар аëл ва унинг 39 яшар фуқаровий эрига нисбатан жиноий ...