2019 йил 20 феврал куни Ленинград вилоятидаги Лужский туман полициячиларига Мшинский массивидаги боғлардан бирида бир йигит мурдаси осилиб тургани ҳақида хабар беришди.
Полициячилар айтилган манзилга етиб келишганда, ҳақиқатан бир йигит боғ дарвозасида осилиб турганига гувоҳ бўлишди. У ингичка, аммо пишиқ арқонга ўзини осган эди. Марҳумнинг шахсини ёнидаги паспорт ёрдамида аниқлашди. У самарқандлик 24 ёшли йигит бўлиб чиқди. Ҳозирги пайтда ҳамюртимизнинг жонига қасд қилиш сабаблари аниқланмоқда.