3 миллиондан ортиқ аҳоли Венесуэлани тарк этди

БМТ Олий комиссарининг қочоқлар иши бўйича бошқармаси маълум қилишича, Венесуэла қочоқлари дунё бўйича 3,4 миллион кишига етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда.

Фото: UVKB/F.Kuttika

Хабарда айтилишича, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаларида ҳозирда 2,7 миллион венесуэлалик истиқомат қилмоқда.

«Биргина 2018 йилнинг ўзида Венесуэладан яхши ҳаёт ва ҳимоя излаб беш минг киши чиқиб кетган», — дейилади хабарда.

Мигрантлар ва қочоқларнинг кўпчилиги Колумбияга кетган (1,1 миллион киши). Ундан кейинги ўринларда эса қуйидаги давлатлар туради: Перу — 506 минг киши, Чили — 288 минг киши, Эквадор — 221 минг киши, Аргентина — 130 минг киши ва Бразилия — 96 минг киши.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрь ҳолатига кўра, Венесуэладан кетган иқтисодий қочоқлар сони уч миллион кишига етган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда энг кўп қайси русумдаги автомобиллар автоҳалокатга учрамоқда?

Тошкентда 2019 йилнинг ўтган 6 ойи давомида Nexia русумли автомобилларда йўл-транспорт ҳодисалари кўпроқ содир этилди. Бу ҳақда 16 июль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош ...

«ёқмаса, қирғизистонга кўчиб кетинглар!»

Халқимизда «Ҳатто қушнинг ҳам уйи бузилмасин», деган мақол бор. Чумчуқ ҳам тўртта шох-шаббадан қурилган уйчаси бузилса, чириллаб зор йиғлайди. Бошпанасиз қолиб, ўз уйи ўрнига ...

Мексикада йирик туннель топилди

Мексиканинг Тихуана шаҳридан АҚШнинг Сан-Диего шаҳригача олиб борувчи наркотик моддаларини ташийдиган йирик туннель топилди. Мексикадан Қўшма Штатларининг саноат зонасидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400