Бир болага етти қўшнининг ота-оналиги қолдими?

Жамиятимиздаги аксар иллатлар бола тарбиясига эътиборсизлигимиздан келиб чиқаяпти деб ўйлайман. Назаримда охирги йилларда ота-оналар томонидан фарзандлар ўта эркалатиб юборилмоқда. Буни натижасида фарзанд тарбиясида муҳим бўлган меъёр йўқолиб, тарбияда номутаносиблик юзага келмоқда.

Иллюстратив фото

Бир муштарий ёзаяпти:

Менинг учта амаким бор. Ёшлигимда уларнинг ҳар биридан бир неча маротабадан калтак еганман. Ўша калтак ейишларимда айб ўзимда бўлган. Гапларига кирмаганман, иш буюришса қилмаганман. Қизиғи, ўша калтак ейишларим ота-онамнинг кўз олдида бўлган. Ўшандай пайтда, амакиларим мени хивчин билан савалашганда ота-онам бирон марта “нега боламни урасан?” дейишмаган. Аксинча, “бу гапга кирмайдиган қулоқсиз бола бўлаяпти, гапингизга кирмаяпти уринг” деб туришар эди. Боланинг тарбияси қачон бузилади? Бир одам уришганда, танбеҳ берганда, иккинчи бир одам, масалан, отаси уришганда онаси ёки онаси уришганда отаси тарафини олса боланинг тарбияси тез бузилади. Бундай ҳолатда болада “мени уришишса ҳимоячим бор” деган ёмон тушунча шаклланади.

Буни ҳаётда кўп кўрдим. Ана шундай тарбия туфайли болалар ўзини тарафини олган томонга суяниб, уришган томонни оёғини учида ҳам кўрсатмайдиган бўлиб улғаяди.

Орадан йиллар ўтди, улғайдик. Ака-укалар уйланиб ўзимиз фарзандли бўлдик. Энди бугунги кунда мен укамнинг фарзандини уриш уёқда турсин, ҳатто уришиб танбеҳ бера олмайман. Сабаби, агар шундай қилсам на укамга ва на унинг хотинига ёқмайди. Бундан бир неча йил олдин, ҳаммамиз ҳовлида йиғилганмиз. Укамни ўғли ҳовлини бошига кўтариб тўполон қила бошлади. Унга “шовқин қилма” деб танбеҳ бердим. Бир пайт қарасам укамнинг хотини “мени боламга гапирди” деб аразлаб олган, укам уёқда хўмраяди. Шундан кейин уларга қаттиқ танбеҳ бермайдиган ва тўполон қилса ёки гапга кирмаса ҳам индамайдиган бўлдим.

Муштарийнинг хати мени ўйлантириб қўйди.

Анча йиллардан бери ҳали тв.да, ҳали газеталарда “Бир болага етти қўшни ота-она” ёки “Бир болага бутун маҳалла ота-она” деган сийқаси чиқиб кетган гапни кўп гапиришади, ёзишади. Бу гапни “мабодо кўчада қўшнингизни боласини ёмон ишни тепасида кўрсангиз насиҳат қилинг, уришиб қўйинг” деган маънода гапиришади, ёзишади. Аммо, сиз қўшнингиз боласини ёмон ишни тепасида кўриб насиҳат қилиб ёки танбеҳ бериб уришиб кўрингчи, дарров бориб ота-онасига ошириб-тошириб айтиб беради. Чунки боя тепада айтганимдай бундай ҳолатда у ота-онаси ўзини ҳимоя қилишини билади. Қарабсизки улар бир зумда, тепангизда “сен нега боламни уришасан, бунга нима ҳаққинг бор?” деб жанжални бошлаб туришибди-да. Мабодо шундай ҳолатга тушсангиз, сизга маслаҳатим “Узр, билмай, адашиб гапирибман. Мени кечиринглар” денг. Бир зум қаттиқ-қуруқ гаплар эшитсангиз ҳам қутиласиз. Мабодо “Ие, нега ҳаққим бўлмасин? Ахир, “Бир болага етти қўшни ота-она бўлади”. Шундан келиб чиқиб болангизни ёмон ишни тепасида кўриб насиҳат қилиб, танбеҳ бердим” дея кўрманг. Агар шундай десангиз ўша қўшнингиз инсоф қилса роса сўкишларни эшитиб улар билан юзкўрмас бўлиб қутиласиз. Инсоф қилмаса, ҳатто сизни судга судраб сарсон қилиши ҳам мумкин. Эҳтиёт бўлинг дейманда.

Қолаверса, бугун одамлар ўзининг яқин жигарининг боласига насиҳат ва танбеҳ бера олмаётганида сиз қўшнини боласига танбеҳ ва насиҳат қилмоқчи бўлганингиз ғалати.

Тўғри, олдинлари “Бир болага етти қўшни  ота-она” деган гаплар амалда ҳам бўлган. Одамлар болаларни ёмон ишни тепасида кўрсалар насиҳат ва танбеҳ беришган. Ўша насиҳат ва танбеҳларни эшитган болалар уларга қулоқ тутмаган бўлса ҳам ўша гапларни бориб ота-онасига қўшиб-чатиб етказмаган. Мабодо етказганда ҳам ота-она дарров танбеҳ берувчининг олдига боласининг тарафини олиб югуриб келмаган. Аксинча, боласини уришган. Шу учун ҳам болалар танбеҳ берган киши ҳақида ота-онасига индамаган. Агар ўша ёмон иши ва кимнидир урушгани ота-онасининг қулоғига етса улар аксинча, ўзини урушишларини билган. Шу учун ҳам ўша иш ота-онасининг қулоғига етишини хоҳламаган.

Бугун вазият бошқача. Энди на қўшнининг, на жигарнинг боласига танбеҳ бериб бўлмайди. Фақат кўзни юмиб юрса бўлади, холос.

Манба: Телеграмдаги Bugunning gapi канали

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олсанг ўзингники…ми?

Инсон бор-ки, тирик жон. Тирик экан, у ер, бу ерга  юради. Демак, атрофга назар солади. Сўнгги вақтларда  шаҳарларимизда қатор тизилиб турган минора кўтармалари кўзингизни ...

Ўзбекистонда ягона мактаб формасининг жорий этилиши юзасидан халқ таълими вазирлиги ва дин ишлари бўйича қўмитасининг фикри

Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан юзага келган мунозаралар, хусусан диний либослар (ҳижоб ва б.қа) ...

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. бу хорижлик сайёҳлар кўз ўнгида юз берди

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. Бозор маъмурияти ходимларининг билдиришича, ушбу ҳолат сотувчиларнинг маҳсулотларни ўзига белгиланган савдо ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400