Телевизор пультини боссангиз, ватан ҳақидаги баландпарвоз гапларни эшитасиз

Адабиётшунос Иброҳим Ҳаққул бугунги ўзбек жамиятида учраётган иллатларни қаттиқ танқид остига олди. Унинг фикрича, жамиятимизда ёшларнинг эркин фикрлаши, журъатига дахл қилиш, тўсқинлик ҳамон давом этмоқда.

Фото:Кун.уз

«Одамларимиз «Ватан» деган сўзни эшитганда энса қотирадиган бўлиб қолишган. Нега? Чунки, қачон телевизор пультини боссангиз, ватан ҳақидаги баландпарвоз гапларни эшитасиз. Телевидениеда, газеталарда, оммавий тадбирларнинг барчасида шундай, бир хил шаблондаги гаплар. Энг ачинарлиси, буларнинг ҳеч бири юракдан айтилаётган гаплар эмас. Катталар ёшларга «шу гапни гапирмасанг ўсмайсан, медаль ололмайсан», дейишяпти. Оқибатда ёшлар фикрсиз бўлиб ўсяпти. Улар орасида соғлом рақобат, фикрлашувни деярли кўрмайсиз. Масалан, шу каби ёшларга салгина конструктив фикр билдириб кўринг-чи, улар ўша фикр эгасига тезда душман кўзи билан қарай бошлашади, унинг илдизини қуритишга уринади. Афсуски, уларнинг кўпчилигини энди ўзгартириб бўлмайди.

Бу ишларни зудлик билан тўхтатиш керак, акс ҳолда ёшларимизни бой бериб қўямиз. Уларни бундай фикрсизлик билан ўстириш яхшиликка олиб бормайди», дея ёзувчининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри. 

Иброҳим Ҳаққул фикрсиз одам ҳеч кимга вафо қилмаслиги, бугун бир киши ҳақида мадҳ куйласа, эртага бошқа бир иккинчи кишига таҳсин ўқишини таъкидлаб ўтди.

«Ёшлар онгида фикрлашдаги қўрқувни йўқотайлик», дея қўшимча қилади у.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

16 нафар ўзбекистон фуқаролари озод қилинди

Қозоғистон Республикасининг Қўстоной шаҳрида полиция томонидан маҳаллий тегирмон комплексида эркинликдан ҳоли ҳолда ишлаган 16 нафар Ўзбекистон фуқаролари озод қилинди. ...

Таҳририят журналистининг маоши нимага ҳам етсин?

Бугунги кунда интернет сайтларида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ойлик маоши камлиги ва бу оиласини боқишга етмаётганлиги ҳақида аниқ фактларга таянган ...

Afrosiyob поезди чипталари қимматлашади

«Ўзбекистон темир йўллари» 1 ноябрдан Afrosiyob тезюрар  поезди чипталари нархини ўртача 35 фоизга оширади. Бу ҳақда “Газета.uz” нашри «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ...