Шавкат Раҳмон-ДАРЁ

Қўйвормайди кўҳна ўзаним,
кундуз яшар самарларимда.
Сайрагандай қумри, булбуллар
товлангувчи камарларимда.

Тоғлар тиниқ қорини берар,
яшил водий — ёниқ гулларин,
кечаларнинг бағрини ёқдим,
мазахладим сассиқ кўлларни.

Сув ичгани келган қўйлардай
қирғоқларим тўлдирган тошлар.
Мажнунтоллар майда ўрилган
кокилларин бағримга ташлар.

Тирик сувман — гажир, ўйноқи,
кунлар ухлар қучоқларимда,
бекор боқмас ҳамиша мафтун
дарахтлару ўт-гиёҳлар ҳам.

Шавкат Раҳмон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-15

5 Ўшнинг жанубидаги кенг текисликлар, тўлқинсимон қир ва адирлар турли-туман дала гуллари билан безанган. Сап-сариқ қоқилар, кўк-қизғиш нахўтаклар, нопормон эр-баҳолар ...

Эврил турон: асов от қисмати (баллада)

Журъат йўқ ерда, йўқ эрк, йўқ иттиҳод Йўқ озодлик, йўқ тенглик , йўқ жалодат                                                         (Муқанна) (more…)

Хиёнат

5. ХИЁНАТ Қутидорнинг Тошканддан ёлғиз қайтиб келиши Кумушни анча энтикдирган эди. Аммо Отабекка воқиъ бўлған узр масаласи бир қадар уни тинчитди. Ишонар-ишонмас шубҳа ва ...