Ҳиндистон Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширди

Ҳиндистон Кашмир осмонида Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилди.  Бу ҳақда РИА Новостига асосланиб “Соф.уз” ёзмоқда.

“Покистон авиацияси ўз вақтида аниқланди ва Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари дарҳол жавоб қайтаришди”, – деди Ҳиндистон ТИВ расмий вакили Равиш Кумар.

У Ҳиндистон ўзининг МиГ-21 самолётини йўқотганини ва учувчи бедарак йўқолганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида хабар қилинган эди.Покистон ТИВ Исломобод ўз-ўзини мудофаа қилишга қодирлигини намойиш этганини маълум қилган эди.

Исломобод ва Нью-Деҳли муносабатлари кескинлашган. Томонлар ўртасида сиёсий, тарихий ва ҳудудий, хусусан, Кашмир вилоятининг мақоми юзасидан келишмовчиликлар мавжуд.

Кашмир – баҳсли ҳудуд. У ерда мустақилликка эришиш ёки Покистонга қўшилиш тарафдори бўлганлар фаол ҳаракат қилишмоқда.

Нью-Деҳли Покистон ҳукуматини қуролли тарафдорларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда, Исломобод эса айбдовни рад этмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги низо 14 февралдан сўнг янада кескинлашди. Худкуш террорчи Ҳиндистон ҳарбий полицияси колоннаси ёнида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ун нархи кескин қимматлашди

Тожикистонда ун нархи яна осмонга ўрлади. Шу кунда Душанбе бозорларида 1 қоп (50 кг) уннинг нархи навига қараб 160-180 сомонийни ($17-19) ташкил қилмоқда. Сентябрь ойида ...

“рашитжон қодиров туғилган кунини уйида нишонлайди”

Республика прокуратураси собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни рад этди. (more…)

Тошкентда мма нинг профессионал жангчиси муслим омонов ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди. «7news.uz»нинг  хабарига кўра, олган тан жароҳати сабаб ...