ЎЗБЕКИСТОН ОТМЛАРИДА 1 МАРТДАН КОНТРАКТЛАР НАРХИ ОШАДИ

Жорий йилнинг 1 март санасидан Ўзбекистон ОТМларида контрактлар нархи ошади, деб ёзади “UzNews.uz” сайти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб ОТМлардаги тўлов-контрактлар миқдори энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилган эди.

Президент Фармонига биноан, 2018 йил 1 ноябрдан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари 10% га оширилган эди.

2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади (бакалавриат):

 

ЭКИҲнинг 45 баробари – 9 122 850 сўм:

–  Педагогика, шу жумладан касбий таълим;

–  Гуманитар фанлар;

–  Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;

–  Социология ва психология;

–  Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;

–  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;

–  Ижтимоий таъминот;

–  Спорт фаолияти;

–  Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги.

 

ЭКИҲнинг 46 баробари – 9 325 580 сўм:

–  Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;

–  Журналистика ва ахборот;

–  Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;

–  Архитектура ва қурилиш;

–  Хизмат кўрсатиш соҳаси;

–  Транспорт.

 

ЭКИҲнинг 50 баробари – 10 136 500 сўм:

–  Санъат;

–  Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш.

 

ЭКИҲнинг 55 баробари – 11 150 150 сўм:

–  Иқтисод;

–  Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;

–  Соғлиқни сақлаш.

 

ЭКИҲнинг 60 баробари – 12 163 800 сўм:

–  Жаҳон сиёсати;

–  Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;

–  Ҳуқуқ.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Facebook ходимларининг маоши қанча?

Glassdoor нашри берган маълумотларга қараганда, компания ўз ишчи-ходимларига қуйидагича маош тайинлаган. Ҳар қандай компания фаолиятида ўзига яраша айрим камчиликлар бўлади. ...

Бугун осиё кубоги мусобақасига старт берилади

Бугун 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида 17-Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади. Мусобақадан ўрин олган учрашувлар 4та шаҳарда: Абу Даби, Дубай, Шаржа ва Ал-Айн ...

Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди?

  Мукаммаллик сари ислоҳотлар Маълумки собиқ иттифоқдош республикалардаги туркий тилли давлатлардан Озарбойжон ва Туркманистон давлатлари ҳам мустақилликнинг дастлабки ...