Ўзбекистондаги вазирлар, депутатлар ва ҳокимлар қанча ойлик олишади?

Молия вазирлиги депутатлар, ҳокимлар, вазирлар ва бош вазир ўринбосарларининг ўртача ойлик маошлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилди, деб хабар берди «Газета.uz».

Қонунчиликка мувофиқ, бюджетдан молиялаштириладиган ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг мансаб маошларини белгилашда мажбурий тартибда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ тариф коэффициентлар қўлланилиши лозим.

Раҳбар лавозимлар учун ЯТС бўйича қуйидаги разядлар белгиланади:

  • Депутат ва сенатор – 1 млн 560 минг 413 сўм
  • Вилоят ҳокими – 1 млн 899 минг 783 сўм
  • Туман (шаҳар) ҳокими – 1 млн 643 минг 329 сўм
  • Бош вазир ўринбосари – 2 млн 75 минг 955 сўм
  • Вазир – 1 млн 727 минг 665 сўм
  • Қўмита раиси ёки агентлик директори – 1 млн 643 минг 329 сўм

Қўшимча равишда қуйидаги устамалар белгиланади:

  • Алоҳида меҳнат шароитлари учун — мансаб маошининг 20 фоизи миқдорида (Олий Мажлис депутатлари ва Сенат сенаторлари, вилоятлар (туман, шаҳар) ҳокимлари учун);
  • Меҳнатни рағбатлаштириш коэффициенти — мансаб маошининг 40 фоизи миқдорида;
  • Белгиланган хизмат муддатини ўтагани учун — мансаб маошининг 20−30 фоизи миқдорида.
  • Кўп йиллик хизмат қилгани учун — мансаб маошининг 20−30 фоизи миқдорида;
  • Моддий рағбатлантириш — мансаб маошининг 15−25 фоизи миқдорида.

Алоҳида ҳолатларда мукофот пули (мансаб маошининг икки баробари миқдорида) ва моддий ёрдам (мансаб маошининг бир баробари миқдорида) ажратиш кўзда тутилган. Мукофот пули ажратиш ёки интизомий чораларни қўллаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.

Юқорида санаб ўтилган раҳбар лавозимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича барча харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бюджетдан ташқари маблағлар

Давлат хизматчилари маоши вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан ортиши мумкин. Бюджетдан ташқари жамғармалар даромадлари давлат божлари, йиғимлар ва солиққа тортилмайдиган тўловлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкциялардан ажратмалар ҳисобидан шакллантирилади (Бюджет кодекси 62-модда).

Бюджетдан ташқари ушбу маблағлар маҳкамалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилиши мумкин.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёшларга муваффақиятли кишилардан ноодатий маслаҳатлар

Лайфхакер ўз ишининг ҳақиқий усталари томонидан берилган ноодатий маслаҳатлар билан бўлишди. (more…)

Украинада хорижлик дипломат 6,5 ​​миллион гривнани олиб чиқаётиб қўлга олинди

Украина хавфсизлик кучлари ўз мамлакатига катта миқдордаги пул, олтин қуйма ва заргарлик буюмларини олиб кетишга уринган хорижлик дипломатни қўлга олди. Бу ҳақда Давлат ...

Ўзбекистон сингапурчалик бўлолмайдими?

Ўзбекистонда ҳалигача газ ва чироқ муаммоси бор, кўчаларимиз сувга тўлган ёки чиқиндихонага айланган. Бир пайтлар Сингапур шундай хароб аҳволда эди. Аммо ҳозир у дунёнинг энг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400