Қарши шаҳридаги метан «заправка»ларда газ нархи 400 сўмга ошди

Қарши шаҳридаги метан «заправка»ларнинг кўпчилиги ҳафта бошидан бошлаб 2 кун давомида умуман ишламади. Ишлаганларида ҳам турна қатор навбатлар юзага келганди. 27 февраль кечки пайт ўз фаолиятини «тиклаган» заправкалар газ нархини 400 сўмга оширди. Аксарият заправкаларда газ нархи 1 мартга қадар 2400 сўм эканлигини билдирувчи эълон ёпиштирилган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

«Нархини оширар экан, узундан узоқ навбатларни юзага келтирмай ўша куниёқ ошириб қўйишса бўларди, — дейди ҳайдовчилардан бири Зафар Maxсатов. – Аввал 1 мартгача дейишади, кейин эса шу нархга ўргатиб ҳам олишади».

Қарши шаҳридаги «Руслан газ сифат сервис» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «заправка»нинг ўзини таништиришни истамаган ходими «заправка»ларга берилган «лимит» тугаганлигини билдирди.

«Ҳозир сотилаётган газ «лимит»дан ташқари келтирилган газ бўлиб, 2400 сўмдан сотилиши белгиланган», — дейди ходим.

Мазкур газ «заправка» операторининг айтишича, газ нархи 27 февраль кечки пайт оширилган. «Газни ошириш тўғрисида тепадан топшириқ бўлди», — дейди оператор. Оператор «тепа»нинг кимлигини очиқламади.

«Дарё» нашрининг ёзишича, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ҳам узундан узоқ навбатлардан сўнг газ нархи 2400 сўмга ошган. Деҳқонобод туманидаги газ қуйиш шохобчаларидаги нарх эса ўша-ўша.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарё вилояти ҳокими баҳодир пўлатов  ишдан олинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилди. У Қорақалпоғистон Республикасига прокурор  этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда UZ24'нинг вилоятдаги ...

Сармоядорлар 1 октябрдан ерни 50 йилга ижарага олиши ёки сотиб олиши мумкин

  Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғининг инвесторга 49 йиллик ижарага берилгани тошкентлик фаоллар норозилигига сабаб бўлган эди.   Инвесторларга 2018 йил ...

Тошкент вилоятида электр энергия истеъмолини ҳисоблашни автоматлаштириш бошланди

Тошкент вилоятида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланди. Жумладан, Ангрен шаҳри ҳудудидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400