Коммунал хизматлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошганлиги муносабати билан 1 мартдан Тошкент ҳайвонот боғи кириш чипталарининг нархлари оширилади. Бу ҳақда ҳайвонот боғи маъмуриятига таяниб “UZ24” маълум қилди.

Белгиланган нархлар қуйидагича:
– 7 ёшгача болалар учун – бепул
– 7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун – 10 000 сўм
– катталар учун – 15000 сўм
– муддатли ҳарбий хизматдаги аскарлар учун -10 000 сўм
– ёшга доир нафақадаги шахслар учун – 10 000 сўм
– ногиронлиги бўлган шахслар учун – бепул.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи сўнгги марта 2017 йилнинг июнь ойида 6 – 10 минг сўмгача оширилганди.