“Муаммо меники эмас, менга нима?!”

Афсуски, орамизда дунёни сув босса тўпиғига чиқмайдиган, жамиятда фақат ўзини ўйлаб яшайдиган, бировнинг илтимоси, ҳожатига ярашни ор деб биладиган ёки шунчаки бошқалар муаммосига жон куйдириш арзимайди дея яшовчи инсонлар кўплаб топилади. Шу ўринда қуйидаги бир ривоят ёдимизга тушади…

Иллюстратив фото

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди. Бир-икки кундан кейин хўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.

Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…

Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…

…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…

 

Муаммо аслида кимники эди?  Тўғри, муаммо аслида қопқондан қўрққан сиқчонники эди. Сичқоннинг бир ўзи қопқонни суришга кучи етмас эди. Шу боис у хўроздан мадад сўради. Бироқ сичқоннинг дардига лоқайд бўлган хўроз биринчилардан бўлиб муаммо қурбони бўлди. Шу қаторида мол, қўй ҳам ўз лоқайдлиги, тебса тебранмаслиги туфайли  муаммо қурбони бўлишди. Илоннинг қопқонга тушиб қолиши эса шунчаки бир сабаб эди холос.

Қиссадан ҳисса шуки, ушбу жамиятда яшар эканмиз, лоқайдлик касалидан йироқ бўлиб, бир-биримизнинг муаммоимизга хайрихоҳ бўлишимиз, керагида қўллаб-қувватлаб ёрдам қўлини чўзишимиз, бировники бўлса ҳам унинг муаммосини қўлдан келганча бартараф этишга ҳисса қўшишимиз мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, савоб ҳам керак-ку?

Зотан, ким кафолат бера олади, биз ҳам бефарқлигимиз туфайли муаммо қурбонига айланиб қолмаслигимизга? Ёки бировникидек туюлган муаммонинг аслида ўзимизга тегишли эканлигига?

Хулоса ўзингиздан!

Манба:UZ24

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ставрополда етти ўзбек қулликдан озод қилинди

Ставрополь ўлкасида «Альтернатив» кўнгиллилар ташкилоти фаоллари Ўзбекистоннинг етти нафар фуқаросини қулликдан қутқаришди. Улар ўлкага ишлаш мақсадида келишув асосида ...

Ваҳшийлик! уч эркак ўзбекистонлик аёлни зўрлаб, сўнг ойнадан отиб юборишди

Фотоархив: © Sputnik / Табылды Кадырбеков Қўлга олинганлардан бирига 19 йил, қолган иккисига бўлса 25 йилдан қамоқ жазоси тайинланиши мумкин, дея хабар берди “zelv.ru”. ...

Қачон одам бўласан, ўзмтрк?

Айтишларича, ЎзМТРК Россиянинг ВГТРКси («Россия-1», «Россия-К», «Россия-24» каби телеканаллар эгаси)га ҳамкор бўлибди. Бунақа хабарни эшитиб, қувониш қийин. CNN бўлса бошқа ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400