ЎЗБЕКИСТОНДА МАРҲУМНИНГ НОМИДАН ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ДАРСЛИГИ ЧОП ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Н. Йўлдошев мактаб таълими тизимидаги камчиликларга тўхталиб ўтди, деб ёзади “UzNews.uz” сайти.

 

Н. Йўлдошев “Вафот этган муаллифларнинг дарсликларини қайта нашр қилиш тартиби ҳам аниқ белгиланмаган. Оқибатда дарсликлар қатор ўзгартиришлар билан марҳумларнинг номидан чоп этилаётганига тўхталди.

 

Масалан, 7-синф “Ўзбекистон тарихи” дарслигининг муаллифи А. Муҳаммаджонов 2016 йилда вафот этган. Бироқ, унинг дарслигидаги барча мавзулар қайта ишланган, 6 мавзу янгидан ёзилган ва дарслик 2017 йилда марҳум муаллиф номидан қайта нашр этилган.

 

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, дарсликларда бир-бирини рад этадиган хулосалар, мавҳумликлар ва номувофиқликлар кўпайиб кетганлиги ўқитувчи ва ўқувчиларни чалғитаётгани ҳам ялпи мажлисда қўшимча қилиб ўтилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назарбоевнинг невараси лондонда ўзини ўлдирмоқчи бўлди

Қозоғистон собиқ президентининг невараси Ойсултон Назарбоев Лондоннинг Ковент-Гарден туманидаги бировнинг уйида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганва суиқасднинг олдини олмоқчи ...

Синглисининг бошини танасидан жудо қилган йигит 18 йилга қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди ўз синглисини ўлдирган акани 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб “Соф.уз” нашри ...

Актриса фарангиз режаметова йтҳ оқибатида вафот этди

Зулфиқор Мусоқовнинг “Ойижон” фильмидаги бош рол ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ...