Ўзбекистон Қонун устуворлиги рейтингида 94-ўринни эгаллади

The World Justice Project (WJP) халқаро мустақил нотижорат ташкилоти Қонун устуворлиги индекси 2019 рейтингини эълон қилди. Ташкилот қонун устуворлигини ривожлантириш билан шуғулланади, деб ёзади «Кун.уз» нашри.

Фото:crypto-coiners.com

Ўзбекистон 126 давлат ичида 94-ўринни ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё минтақасида 13 мамлакат орасида 12-поғонани эгаллади. Индекс тузувчиларининг таъкидлашича, мамлакатда қонун устуворлиги билан боғлиқ вазият яхшиланган, бу мамлакатга жаҳон рейтингида 2-ўринга юқорилаш имконини берган. Минтақада Ўзбекистоннинг ўрни ўзгаргани йўқ.

Ўзбекистоннинг умумий балли – 0,46. Кот д’Ивуар, Доминикан Республикаси, Гватемала ва Либерияда ҳам худди шунча.

WJP қонун устуворлиги рейтинги саккиз кўрсаткич асосида тузилади: ҳукумат институтлари ваколатларини чеклаш, коррупция даражаси, давлатнинг очиқлиги, қонун устуворлиги ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳуқуқ тартиботи, фуқаролик суди ва жиноий суддаги адолат кўрсаткичлари.

Мамлакат «Тартиб ва хавфсизлик» индикатори бўйича энг яхши кўрсаткичга эга – жаҳонда 9-ўрин, Канада, Венгрия ва БААнинг ёнида. «Очиқ ҳукумат» индикаторида эса энг ёмон кўрсаткич – 119-поғона, Конго, Того ҳамда Эроннинг ёнида.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европа иттифоқи мамлакатларида меҳнатга қанча тўлашади?

Европа иттифоқи мамлакатларида меҳнати энг қадрланадиган инсонлар — данияликлар ва люксембургликлар, деб ёзмоқда «Regnum». Австриянинг «Die Presse» газетаси Германия федерал ...

Барча мухолифат ташкилотларини ҳамжиҳатликка чақираман!

Ҳурматли мухолифат етакчилари ва фаоллар! Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган авторитар тузум халқнинг тинкасини қуритмоқда. Халқимизнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашмоқда. ...

Даккадаги ёнғин натижасида ўн минг киши бошпанасиз қолди

Бангладеш пойтахтининг қашшоқлар яшовчи мавзесида чиққан ёнғин натижасида камида ўн минг киши бошпанасиз қолди, дейилади “INTERFAX.Ru”нинг хабарида. Ёнғин тезда кенг қамров ...