Ўтган ҳафтада Венесуэла Марказий банки олтин заҳирасидан камида саккиз тонна олтин йўқолган, дея «Reuters»га асосланиб “Дарё” нашри ёзмоқда.

Марказий банкнинг раиси Каликсто Ортега мамлакатда йўқ бўлган кунда қимматбаҳо металларни давлат махсус транспорт воситасида олиб чиқиб кетилганлиги тахмин қилинмоқда.
Айни дамда олтинларнинг қаердалиги номаълум.
Мухолифат тахминларига кўра, у «бошқа мамлакатга ноқонуний равишда сотилган бўлиши» мумкин.
Марказий банк ушбу маълумотни изоҳлашдан бош тортган.