
Ҳайдовчиликка ўқиш учун топшириладиган ҳужжатлар
✅ паспорт нусхаси;
✅ диплом ёки аттестат нусхаси;
✅ 3-4 ҳажмдаги 4 та расм;
✅ 083-шаклдаги тиббий маълумотнома.
Ушбу ҳужжатларнинг ичида олиш энг қийини 083-шаклдаги тиббий маълмуотномадир. Тумандаги поликлиникаларда (ҳаммасида ҳам эмас, ҳайдовчилик учун махсус очилганлари бор) ушбу формани беришади.
083 маълумотномасини олиш учун йиғиладиган ҳужжатлар
✅ Руҳий касалликлар диспансеридан маълумотнома (нархи 5 минг сўм), паспорт ва ҳарбий гувоҳнома билан борганда берилади;
✅ Наркологик касалликлар диспансеридан маълумотнома (нархи 5 минг сўм, паспорт билан борилади);
✅ жарроҳ кўригидан ўтиш;
✅ лор кўригидан ўтиш;
✅ окулист кўригидан ўтиш;
✅ невропатолог кўригидан ўтиш;
✅ қон топшириш;
✅ анализ топшириш;
✅ маълумотнома учун 66 800 сўм тўлаш.
Шундан кейин сизга ўқишга яроқли деган маълумотнома берилади. Шу қоғоз билан бориб ҳайдовчиликка ўқишни бошлайверасиз.
Ҳайдовчиликка ўқиш даври (2 ой 10 кун) учун тўланадиган тўловлар
✅ В тоифали ҳайдовчилар учун — 2 167 000 сўм
✅ ВС тоифали ҳайдовчилар учун — 2 614 000 сўм.