Қашқадарёда 75 фоиз ички​ йўллар таъмирталаб аҳволда 

Вилоятдаги мавжуд ички хўжаликлараро автомобиль йўлларининг 11 200 километрлик қисми ёки 75 фоизи таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Бу ҳақда сенатор Толиб Мадумаров маълум қилди, деб ёзади “Кун.уз” нашри. 

«2018 йилги инвестиция дастурига мувофиқ 66,6 километр йўлни таъмирлаш белгиланган бўлса-да, йўлбоп битум маҳсулоти танқислиги оқибатида белгиланган йўлнинг 34,6 километрлик қисми ёки 52 фоизи умуман таъмирланмаган», — дейди у.

 

Шунингдек, Мадумаров ​вилоятда истиқомат қилаётган 3 млн.дан ортиқ аҳолининг қарийб 47 фоизи ташиб келтириладиган ичимлик сувини истеъмол қилаётганини таъкидлаган.

Унинг айтишича, айрим туманларда ташима йўл орқали сув истеъмоли учун ҳам тўлов ундирилади.

«Мавжуд бўлган ичимлик суви тармоқларидан 62 фоизи таъмирталаб ҳолатга тушиб қолган», — дейди у.

​Сенатор Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан йиллар давомида сақланиб қолган коммунал соҳага оид муаммолар ечимига комплекс тарзда ёндашилмаётгани аҳолининг жиддий эътирозларига ​сабаб бўлаётганини айтди.

«Қарши шаҳридаги 1, 2-даҳалардаги 46 та кўп қаватли уйнинг 60 фоизини ички иситиш тизими ишдан чиққан. Шаҳардаги 222 та кўп қаватли уй учун локал қозонхоналарни қуриш ишлари тегишли дастурларда белгиланган бўлса-да, шу кунга қадар бошланмаган.

Инвестиция дастурига киритилган «Сувоқова»​ ДУК тизимидаги 18 та объектдан 7 тасида тегишли қурилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш учун зарур маблағлар ўз вақтида ажратилмаган», — дея қайд этган Мадумаров.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кундош билан яшаш –азоб

Косон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи Аслонова Сарвиноз Исроил қизи қишлоқдоши Жуматоев Собиржон Саидмуродович билан 2010 йил октябрда ойида шаръий никохдан ўтиб, эр-хотин ...

Ўз уйимда ижарачиман!

Журналист бўлиб фаолият юритаётганимга ҳам 30 йил бўлди. Пойтахтда яшаб ижод қилиш жудаям қийин экан. Доимий “прописка”м 35 йилдан буён Қибрай туманида. 20 йил деганда 1 ...

Ўзбекистонда ноннинг нархи ошиши кутилмоқда

Ўзбекистонда нон нархи ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Тўғри.уз" парламентдаги манбасига таяниб хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, ноннинг нархи яқин вақт ичида 1500 сўм ...