Абитуриентларнинг 55 фоизи мутахассислик фани​ бўйича 50 балл ҳам тўплай олмаган

Олий ўқув юртларига 2018 йилда тест синовларини топширган абитуриентлар тўплаган баллар таҳлил қилинганда, тест синовларини топширган 600 мингдан ортиқ абитуриентнинг 55 фоизи асосий мутахассислик фани (физика, кимё, математика, биология, география) бўйича 50 балл ҳам тўплай олмаган, деб маълумот берди сенатор Зайниддин Низомхўжаев​.

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси раиси ​Зайниддин Низомхўжаевнинг айтишича, ўқувчиларнинг ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатаётган асосий омиллардан бири – дарсликларнинг талаб даражасида яратилмаганлиги аниқланган.

 

«Соҳада олиб борилаётган ижобий ишларга қарамасдан, дарсликларни давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг ёши, ақлий, физиологик ва психологик ривожланиш даврига мувофиқ тайёрланишида қатор муаммолар сақланиб қолмоқда», — дейди у.

 

​Таъкидланишича, айни пайтда дарсликларни яратишга оид норматив-ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш талаб этилмоқда.

«Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сонли қарори билан дарсликларни танлов асосида танлаб олиш тартиби ишлаб чиқилган бўлиб, унда танлов комиссиясига келиб тушган дарсликларни кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги ахборотнинг сир сақланиши белгиланган.

 

Бу эса, яратилаётган дарсликлар лойиҳаларини шаффоф баҳолаш, кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, ўқитувчиларнинг, ота-оналарнинг, тегишли эксперт ва бошқа мутахассисларнинг ҳаққоний, холис муносабатини билиш имконини бермайди.

Мазкур қарор билан тасдиқланган низомларда муаллифлар таркибини танлашнинг аниқ регламенти ишлаб чиқилмаган, дарсликлар лойиҳалари юзасидан эксперт хулосасини бериш муддати эса қисқа.

 

Дарсликларнинг тендер савдолари орқали ғолиб бўлган турли нашриётларда нашр этилиши, ўқув материалининг узвийлиги, уйғунлиги ва изчиллигини, шунингдек фанлараро алоқанинг боғлиқлигини таъминламаяпти. Оқибатда, бу дарсликларда бир-бирини рад этадиган хулосалар, мавҳумликлар ва номувофиқликларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

Ушбу ҳолатлар дарсликларнинг шошма-шошарлик билан тайёрланишига, оқибатда, уларнинг кўплаб хатоликлар ва номутаносибликлар билан нашр этилишига олиб келмоқда.

Умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурлари таянч ўқув режага номувофиқ равишда, амалиёт билан боғланмаган ҳолда ишлаб чиқилганлиги кузатилди.

Ўқув дастурларини тайёрлаш бўйича аниқ мезон ва талабларнинг (дастурларни яратиш даврийлиги, масъуллар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва ҳоказолар) ишлаб чиқилмаганлиги, амалда уларнинг тез-тез ўзгартирилишига, янгиларининг яратилишига ҳамда ўқув дастурларини муаллифнинг ўзи томонидан яратилишига сабаб бўлмоқда.

Аксарият ҳолларда дарсликларнинг назариётчи олимлар томонидан яратилиши, ушбу жараёнга тажрибали мактаб ўқитувчиларининг жалб этилмаслиги, улардаги айрим мавзулар ва топшириқларни ўта мураккаблашиб, оғир ва илмий услубда ёзилишига олиб келган. Бу эса, нафақат ўқувчи, балки ўқитувчи учун ҳам қийинчиликларни келтириб чиқармоқда», — деб фикр билдирган қўмита раиси.

Умуман олганда, дарсликларни тайёрлаш ва нашр этиш борасида мустаҳкам қонунчилик асосларининг яратилмаганлиги, амалдагилари ҳам тўлиқ бажарилмаётганлиги дарсликларда кўплаб хатоликлар ва номутаносибликларни келтириб чиқараётгани маълум қилинди.

Умумтаълим мактаблари дарсликларининг давлат таълим стандарти талаблари асосида тайёрланиши ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига парламент сўровини юбориш ташаббуси илгари сурил​ди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Манба:Кун.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда қамоқда ўтириб, гиёҳванд моддалар савдосини назорат қилувчилар фош қилинди

Тожикистон махсус хизматлари Душанбадаги қамоқхоналардан бирида жазо муддатини ўтаётган бўлишига қарамай Тожикистон-Афғонистон чегараси орқали гиёҳванд моддалар олиб ...

Янги алифбода қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига бир қатор ўзгаришлар киритилади. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган Ишчи ...

Тергов судьяси: у ким ва унинг ҳимоячи процессуал мақомини оширишдаги ўрни қандай?

Ўзбекистонда адвокатура институтини ривожлантириш ва адвокат нуфузини оширишга суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Бунда жиноят ишларини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400