«Барселона» «Реал»ни «класико»даги ғалабалар сони бўйича ортда қолдирди

«Барселона» Испания чемпионатининг 26-турида «Реал» устидан ғалабага эришди. Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган учрашув кўк-анорранглилар жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, деб ёзади Трибуна.уз  сайти.

Бу каталонияликлар клуби учун қаторасига иккинчи «класико»даги ғалаба бўлди, уч кун олдин «Барселона» Испания Кубоги яримфинали доирасида «қаймоқранглилар» жамоасини Мадридда 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирдан чиқариб юборганди.

Каталонлар «Реал»ни «Сантьяго Бернабеу»да 72 соат ичида икки марта мағлуб этолган илк жамоа бўлди.

Бундан ташқари, кейинги 24 йилликда «Барселона» «Реал»ни уч кун ичида қаторасига икки марта мағлуб этган (исталган майдонда) тўртинчи жамоага айланди.

Бунгача бундай натижа «Реал Унион» (1972 йилнинг 9 ва 11 апрель кунлари), «Атлетик» (1984 йилнинг 1 ва 4 апрель кунлари) ва  «Депортиво» (1995 йилнинг 24 ва 27 август кунлари) жамоалари томонидан қайд этилганди.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, кўк-анорранглилар учун бу ғалаба «Реал» билан ўйинлардаги 96-ғалаба сифатида тарихга кирди. Бу ўйингача икки жамоа ҳам «класико»да 95тадан ғалаба билан тенг натижа кўрсатиб турганди.

Шу тариқа, каталонияликлар клуб ўзининг принципиал рақибини ўзаро учрашувлардаги ғалабалар сони бўйича ортда қолдирди. Бу 1932 йилдан буён илк марта кузатилмоқда.

«Барселона» «класико»даги ғалаба эвазига очколари сонини 60тага етказган ва Испания чемпионати турнир жадвалидаги пешқадамлигини давом эттирган. «Реал» 48 очко билан учинчи ўринда жойлашган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Англия премьер-лигасида баҳсли қоидалардан бири бекор қилинди

2019/20 мавсумидан бошлаб, Англия Премьер-Лигаси регламенти ўзгаради ва мусобақа жадвали янги қоида бўйича тузилади, деб “BBC”га таяниб “Трибуна.уз” ёзмоқда. Аввал ...

Ўзбекистон мтжнинг 1996 йилги осиё кубогидаги иштироки қандай бўлган?

Вакилларимиз 1996 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган чемпионатдан бошлаб ҳозиргача мунтазам тарзда қатнашишмоқда. Қуйида ҳамюртларимизнинг Осиё Кубокларидаги ...

Жч-2018. франция – икки карра жаҳон чемпиони!

Россияда ўтган жаҳон чемпионати финал учрашувида Франция Хорватияни 4:2 ҳисобидаги мағлубиятга учратди ва жаҳоннинг икки карра чемпионига айланди. (more…)