Омбудсман бир йилдирки ўз биносига эга бўла олгани йўқ

Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бино бир йилдан кўпроқ вақт муқаддам Тошкент метрополитени балансига ўтказилгани сабабли янги ходимларни штатга қабул қила олмаяпти. Бу ҳақда омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев жума куни Сенатнинг 18-ялпи мажлисида маълум қилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти.

Фото:Газета.уз

Tashkent City ишбилармонлик маркази қурилиши муносабати билан «Тошкент метрополитени» биноси бузилган эди. Ўтган йилнинг январида ҳоким қарори билан метрополитенга Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов кўчасидаги омбудсман котибияти жойлашган бино берилган эди.

Улуғбек Муҳаммадиев президентнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисидаги фармонида омбудсман штати саккиз кишига кенгайтирилган эди. Бироқ уларни жойлаштириш билан боғлиқ муаммо сабабли янги ходимларни ёллашнинг имконияти бўлгани йўқ.

«Айни вақтда вакил котибияти жойлашган бино бошқа ташкилотга берилган. Шу сабабли янги ходимларни қабул қилиш ва уларни жойлаштириш муаммоси бор. Ўйлайманки, 2019 йилда мазкур муаммога ечим топилади», — деди у.

Сенатор Очил Хидиров нима учун омбудсман бир йил ичида маъмурий бинога эга бўла олмади, дея савол берди. Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Тошкент метрополитени”ни ва диспечерлик марказини жойлаштиришни стратегик муҳим объект экани билан асослади.

«Бу объект стратегик объектлар рўйхатига киради. Тошкент ҳокимияти омбудсман учун мақбул биноларни ўрганди. Ҳокимият балансида маъмурий бинолар бўлмагани сабабли мос келувчи бошқа маъмурий бинолар бўйича таклифлар ўрганилди. Таклиф сифатида Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасида Ўзбекистон Миллий банки ҳузуридаги VIP Servise маркази балансидаги маъмурий бинода зарур майдон ажратилди», — деди пойтахт маъмурияти раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, агар таклифни томонлар қаноатлантирса, ҳокимнинг тегишли қарори қабул қилинади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашувда бир киши вафот этди

Москва шаҳрида “Электрозаводская” станция метроси яқинида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “МК” нашрига таяниб «sputnik» хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, пичоқбозлик ...

Ўшда олтин контрабандасида гумонланган ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Ўш халқаро аэропортида 2 килограммга яқин тилла тақинчоқларни ноқонуний олиб ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси хабар ...

“тожик эйр” 431 тобутни бепул келтирди

Тожикистоннинг миллий авиакомпанияси “Тожик Эйр” 2017 йилда жаҳонинг олтида давлатидан 431 та юртдошлар тобутини Тожикистонга бепул келтирган. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400