Ўзбекистонда ўтган ойда мева-сабзавот маҳсулотларининг нархлари 4,0%га қимматлашган

2018 йилнинг февраль ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,6%га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабарига таяниб “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Ой давомида маҳсулотлар нархи 1,8%га, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,0%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,5%га ошди. Хизматлар нархи эса 0,8%га қимматлашди.

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларнинг ўсиши борасидаги етакчилик мева-сабзавот маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида нархлар ўртача 4,0%га қимматлашган

Нархларнинг қимматлашиши бўйича иккинчи ўринни умумий овқатланиш муассасалари банд этган. Ўтган икки ой давомида нархлар кетма-кет 3,0%дан юқори даражада ошиб борган (январда 3,4%, февралда 3,3%).

2019 йилнинг февраль ойида нархларнинг ўсиши борасидаги етакчи учликнинг сўнгги поғонасини сут маҳсулотлари эгаллаган бўлиб, ой давомида нархлар ўртача 3,2%га қимматлашган.

Гўшт маҳсулотлари орасида колбаса ва дудланган гўшт нархлари сезиларли даражада қимматлашган бўлса, парранда гўшти маҳсулотлари эса аксинча, бироз арзонлашган.

Шакар, чой, қандолат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида ўртача 1,7%га кўтарилди.

Нон маҳсулотлари гуруҳидан ёрма ва дуккакли, макарон маҳсулотлари нархлари ой давомида 2,4%, мош 2,3%, гуруч 1,9%, тандир нон 0,5%, буғдой уни 0,4%га қимматлашган.

Тухум нархларининг арзонлашганлиги мамлакатнинг бешта ҳудудида қайд этилган (Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари). Республика бўйича нархлар ўртача 0,2%га арзонлашган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида алоқа воситалари (9,5%), маданий моллар (5,9%), асосий турдаги маиший товарлар ва электр ускуналар (5,8%), ювиш ва тозалаш воситалари (5,7%), автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар (2,9%), ошхона жиҳозлари (2,2%), маиший тўқимачилик маҳсулотлари (2,1%), кийим-кечаклар (1,4%) ва оёқ кийим (1,0%) нархларининг қимматлашганлиги қайд этилган

Ой давомида автомобиллар учун ёқилғи нархлари ўрта ҳисобда 0,1%га арзонлашди. Бензин ва метан нархларнинг барқарор сақланиши баробарида пропан нархлари 1,0%га арзонлашди.

Ой давомида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари ўртача 0,2%га ошган.

2019 йилнинг январь-февраль ойлари давомида дам олиш хизматлари (6,1%), 2018 йилнинг февраль ойига нисбатан эса уй-жой коммунал соҳаси хизматлари (24,9%) нархлари сезиларли даражада қимматлашган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суд тошкентлик криминал етакчисини барча моддалар бўйича оқлади

Аббосхон Хўжаев. Uznews.uz сайти фотоси Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди криминал оламида машҳур бўлган Аббосхон Хўжаевни унга қўйилган барча айблов ...

Фарғона политехника институти талабаси ўзини осиб қўйди

Бугун, 4 март куни Фарғона Политехника институти Қурилиш факультети 2-босқич талабаси Н.нинг осилган ҳолдаги жасади институт ҳудудидаги дарахтга осилган ҳолда топилган. Бу ...

Вазирлик расмийси “ҳижобли қиз”га босим бўлганини рад этди, аммо…

Гулистонда ҳижобли қизнинг ҳақорат қилингани иддаолари тасдиғини топмади Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмийси Салоҳиддин Санақулов Озодлик билан суҳбатда ...