Музраф Икромов лавозимдан олинди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Музраф Муборакхўжаевич Икромов лавозимини тарк этди.

Kun.uz нашрининг ёзишича, собиқ Адлия вазири энди Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган. У бу лавозимда Салоҳиддин Самадович Нуриев ўрнида иш бошлайди.

Музраф Икромов 1973 йили 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий, мутахассислиги — ҳуқуқшунос.

У 1990—1995-йилларда Тошкент давлат юридик институтида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1995 йили Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

2007 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. 2008—2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири бўлиб ишлаган.

2012—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш бўйича шўъба мудири, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

2015 йилнинг февралидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири бўлган, 2017 йилнинг августида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимида иш бошлаган. Ҳозирча унинг ўрнига Ҳисоб палатаси раислигига ким тайинлангани маълум эмас.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мираброр усмонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилган

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов аҳволи ёмонлашгани сабаб ...

Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонаси сирини фош қилишга уринган журналистга куч ишлатилгани айтилмоқда. шифохона қандай сирни яширмоқда?

Қашқадарёда асаб-руҳий касалликлар шифохонаси сирини фош қилишга уринган журналистга куч ишлатилгани айтилмоқда. Шифохона қандай сирни яширмоқда? Дилшод Набиев. Фото: «Дарё» ...

Ўзбекистонда 2 млн киши тўйиб овқат емаяпти

Ўзбекистонда 2018 йил ҳолатига кўра аҳоли ўртасида умумий тўйиб овқатланмайдиганлар улуши 6,3 фоизни ташкил этади. Бу тахминан 2 миллион киши, дегани. Бу ҳақда Ўзбекистон ...