Бош прокурорнинг ўринбосари Рашид Раҳматов Наманган вилояти прокурори бўлди, Улуғбек Тошев эса бу лавозимидан айрилди

Наманган вилояти прокурори Улуғбек Тошев қонунийлик, ҳуқуқбузарликлар эрта профилактикасини таъминлаш, кадрлар тарбиясида йўл қўйган камчиликлари учун Наманган вилояти прокурори лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ўринбосари Рашид Раҳматов Наманган вилоятига прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Маълумот учун: Р.Раҳматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Бухоро шаҳар прокурори, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг ноябрида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида иш бошлаган, 2018 йилнинг ноябрида  Ўзбекистон Бош прокурорининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат гафуров гулистон туманига ҳоким бўлди

Бугун 18 октябрь куни Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ...

Украина сепаратистик ҳудудларни тан олгани учун сурия билан алоқаларини узди

Украина президенти Владимир Зеленский 29-июнда мамлакатнинг шарқидаги сепаратистик ҳудудларни мустақил деб тан олгани учун Сурия билан дипломатик алоқалар узилганини эълон ...

Гондурас собиқ президенти рафиқаси роса элена бониля ўғирлик ва фирибгарликда айбланмоқда

Гондурас собиқ президенти Порфирио Лобонинг рафиқаси Роса Элена Бониля Тегусигальпа шаҳри суди томонидан коррупцияда айбдор деб топилди. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда ...