Азамат Фозилов Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлди

Азамат Шуҳратович Фозилов Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги буйруғида айтилган.

Фото:Молия вазирлиги

А.Фозилов 1980 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр ва 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

 

Молия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2000 йилда Самарқанд шаҳар молия бўлимида 1-тоифали мутахассис лавозимидан бошлаган, кейинчалик вазирлик тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларда, хусусан Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли Китоб жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижрочи директори, Молия вазирлиги марказий аппарати Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори лавозимларида меҳнат қилган.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пулдорни пулсиздан ажратиб турувчи жиҳатлар

1. Пулдорлар пул ва вақтни тежашади. 2. Пулсизлар топган пулининг ҳаммасини сарфла­шади, пулдорлар топганини пул топишга сарфлаша­ди. 3. Пулдорнинг ортиқча пули бўлмайди. 4. ...

Саудиялик шайх ўзбекистонга 2 миллиард долларлик сармоя киритади

Саудия Арабистони шайхи Ал Муҳаммад Абдулазиз Ал-Ажлан келгуси йилларда Ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритиш ниятида. (more…)

Тошкентда йўл таъмири учун 44 млрд сўм ажратилади

2015 йилда Тошкентнинг йўл-транспорт инфраструктурасини такомиллаштириш ишларига 44 млрд сўм ажратилиши кутилмоқда. Ушбу маблағнинг 9 млрд сўмга тенг қисми давлат бюджетидан ...