Ўзбекистонликлар Россияга антиқа усул орқали кириб боришга уринди

Қозоғистонлик чегарачилар “Газель” кузовида қўлбола ясалган “туйнук” ёрдамида Россия Федерациясига кириб боришга уринган Ўзбекистон фуқароларини аниқлашди. Машинани Россия фуқароси бошқарган.

Иллюстратив фото

Бу ҳақда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати матбуот-хизмати хабар қилмоқда, деб ёзади “Соф.уз” сайти.

Ҳодиса сешанбага ўтар кечаси Ғарбий-Қозоғистон вилоятида юз берган.

“Газель” автомашинаси Россия фуқароси бошқарувида Тошкент – Самара маршрути бўйича ҳаракатланаётган бўлган. Нолегалларни автомобил ташқи ва ички ўлчамларининг номувофиқлиги, шунингдек, кузов ичида янги обшивканинг мавжудлиги “сотиб қўйган”. Автомобилнинг ички қисми текширувдан ўтказилганда, кузов ичида яширин туйнукда уч нафар ўзбекистонлик яшириниб ўтиргани аниқланган.

Ўзбекистон фуқаролари уларга Россияга кириш таъқиқлангани туфайли мана шу тарзда чегарани кесиб ўтишга уринишгани айтилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фуқаролиги йўқ шахслар қачонгача ўгай ҳолда яшайди?

Ислом Каримов ўлгунича ўзининг коммунистик ғояларга қалбан содиқ эканини мамлакатда собиқ СССР фуқароларини сақлаш орқали намойиш қилди. Унинг бу каби тутуриқсиз, бетайин, ...

Қирғизистонда аёлларни ҳорижда ишлашига қарши бўлган депутатни истеъфосини талаб қилишмоқда

Қирғизистон парламенти Жўғўрқу Кенеш олдида қирғиз аёлларини мигрант бўлиб кетишига қарши бўлган депутат Шайлообек Атазовга қарши навбатдаги пикет бўлиб ўтди. Намойишчилар ...

Олий суд гулнора каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди

25 июнь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ...